Уйқунинг ози яхшими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи THINKSTOCK
Image caption Неча соат уйқу фойдали?..

Кечанинг қанчасини уйқу билан ўтказиш фойдали? Кўплар 8 соат, дейишади. Аммо, янги илмий тадқиқотлар бундай уйқу керагидан анча ортиқча ва танга зарар эканини кўрсатган.

Уйқунинг нимаси соғлиққа хавф солади? “Тўйиб ухлаш” деган нарсадан бир йўла воз кечиш керакми?

Би-би-сининг “Кўпми ёки Оз” дастури “8 соатлик уйқу” деган қараш қанчалар ҳақиқатга яқин, деган саволга жавоб излайди.

8 соатлик уйқу ҳаддан ортиқми?

Америкалик олим Доктор Грегг Якобс сўнгги 10 йиллик изланишлари ортидан туннинг 8 соатини уйқу билан ўтказиш аслида саломатликка зарар деган хулосага келган.

Олимга кўра, 2 миллиондан ортиқ инсон устидан қарийб 34 марта олиб борган тадқиқотлари мунтазам равишда уйқунинг соати ва ўлим ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатган.

Доктор Грегг Якобсга кўра, ўлим кам ухлайдиганларга қараганда кўп ухлайдиганларга кўпроқ хавф солар экан. Олим меъёридаги энг яхши уйқу 7 соат эканини айтади.

Янглиш илмий хулосалар

Яна бир мутахассис Профессор Franco Cappuccio эса, энг бекам-кўст уйқу 6-8 соат деган хулоса тўғри, дея эътироз билдиради. Унга кўра, уйқунинг меъёрини аниқ-тиниқ белгилаб бериш муаммолидир.

“Биз оддий усул - одамлардан бир кечада ўртача қанча соат ухлайсиз, деб сўраш билан кифояланишга одатланганмиз. Ва одамлар ҳам аслида қанча вақтларини уйқуда ўтказишларини аниқ айта олмайдилар”, дейди у.

Бундай маълумотларга асосланиш нотўғри илмий хулосага етаклайди.

Британия ва Америкадаги одамларнинг тўртдан уч қисми бир суткада 6-8 соат ухлашларини айтишади. Шундай экан, Профессор Franco Cappuccio бунда ҳеч бир муаммо йўқ, деб ҳисоблайди.

Ҳаддан ортиқ ёки кам уйқунинг зарари

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock
Image caption Уйқунинг ҳаддан ортиғи ҳам...зарар

6-8 соатдан кўп ёки кам ухлайдиганлар орасида қон босими, қандли диабет ва юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи кўп бўлар экан.

Franco Cappuccio: “8 соатдан кўп ёки 6 соатдан кам ухлайдиган бўлсангиз, ушбу хасталикларни орттириш ва ё эрта ўлим эҳтимоли кескин ортади”, дейди.

Аммо, бу хавф қанчалар катта? Тадқиқотчилар кам ухлайдиганлар орасида ўлим ҳоллари 6-8 соатлик уйқудан баҳраманд бўладиганлар орасида 12 фоиз кўп эканини аниқлашган.

Кейин эса, олимлар меъёрдан кўп ухлайдиганлар орасида изланиш олиб боришган.

6-8 соатдан кўп ухлаганлар орасида ўлим ҳоллари 30 фоиз кўп экан.

Энг яхши уйқу етти соатми?

Шундай экан, инсон бир кечада қанча ухлаши мақсадга мувофиқ бўлади?

Доктор Якобс миянинг дам олиши учун тахминан 7 соатлар етарлидир.

Унга кўра, ўтказилган тадқиқотлар давомида аксар одамлар 7 соатлик уйқудан кейин ўзларини етарлича дам олган, қувватли ҳис қилганларини билдиришган, 5 фоизгина киши эса, кун бўйи

мудроқ босганидан шикоят қилган.

Шунингдек, олимлар токи сиз уйқудан роҳат олар экансиз ва ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, унда бунинг зарари йўқлигини айтишади.

Ҳoзиргача узоқ уйқу инсонни ажалидан олдин ўлдиришига оид илмий исбот йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02