Олимлар: Ҳомиладор аёллар парасетамолдан сақлансин!

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ҳомиладор аёллар сақлангани маъқул

Ҳомиладор аёллар парасетамолдан сақланишлари керак экан, чунки бу дори узоқ вақт истеъмол қилиш ўғил ҳомиланинг жинсий қобилиятига салбий таъсир қилади.

Бу ҳақда олимлар сичқонлар устида ўтказилган тадқиқотлар натижасида хулоса қилишган.

Эдинбург университети олимларига кўра, оғриқ қолдирувчи дори саналган парасетамол бир ҳафта давомида истеъмол қилинганида эркаклик гормони тестостерон жиддий камайиб кетган.

Гормонлар эса ўғил боланининг репродуктив аъзолари ривожланиши учун жуда муҳимдир.

Британия соғлиқни сақлаш хизмати ҳомиладор аёлларга фақатгина шарт бўлган вақти, жуда қисқа муддатга бу доридан фойдаланишни маслаҳат беришади.

Доктор Род Митчелга кўра, “айни тадқиқот натижалари аслида ҳомиладорлик пайти парасетамолни узоқ вақт истеъмол қилиш зарар деган илмий асосни яна ҳам мустаҳкамлайди. Бу каби ҳолат ўғил ҳомиланинг алал-оқибат репродуктив тизимига салбий таъсир қилиши мумкин”.

"Биз ҳомиладор аёллар энг оз ва энг қисқа муддатга оғриқ қолдирувчи дорилардан фойдаланишлари керак деб маслаҳат берамиз”.

Аммо тадқиқотчилар сичқонлар устидан ўтказган тажрибалари инсон организмида ҳам тўла аксланиши борасида аниқ бир тўхтамга келишгани йўқ.

Уларнинг айтишларича, ҳомиладор аёл ёрдамида бундай тажриба ўтказишнинг имкони йўқ, бу аҳлоқан нотўғри амалдир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio