Тор шим кийсамми, киймасамми?..

Фото муаллифлик ҳуқуқи thinkstock

Шифокорларга кўра, тор жинси мушак ва асаб торларига жиддий зарар етказиши мумкин.

35 ёшли бир аёл оёғининг илик қисмидаги мушаклари ҳаддан ташқари шишиб кетгани туфайли, жинси шимини йиртиб қутқаришга тўғри келди, дея айтилади Journal of Neurology, Neurosurgery and Psychiatry журналидаги мақолада.

Уйдан-уйга кўчиш арафасида бўлган австралиялик бу аёл соатлаб ўтириб, қутиларга ашёларини жойлаган.

Кечга бориб оёғи шишиб, юролмай қолган.

Шифокорларга кўра, аёлнинг оёғида қон юришмай қолган, бу ҳолат эса тор шим кийгани учун янада оғирлашган.

Аёл юролмагани учун қоқилиб йиқилиб тушган ва бир неча соат туролмай, ерда қолиб кетган.

Унга тиббий ёрдам етказилганидан сўнг, тўрт кундан кейингина бемалол юра бошлаган.

Жаҳоннинг бошқа мамлакатларидаги шифокорлар ҳам ўта тор шим кийганлар оёқларида увишиш дохил қатор бошқа ҳолатларни қайд қилганларини билдиришган.

Бу каби тор шим асорати кам сонли инсонларда кузатилса ҳам, хавфи борлигидан огоҳлатирилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ