'Мусулмон ўз тана аъзосини бировга бериши мумкин'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Мусулмон киши ҳам бировнинг ҳаётини асраб қолиш учун ўз тана узвини донор сифатида бериши ё ўз ҳаёти хавф остида қолганда ундан фойдаланиши учун берилган фатволар бор. Собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутов донорлик бобида худди шундай деди.

"Лекин Қуръони Каримда қиёмат куни инсоннинг қўли ва оёғи каби узвлари ҳам унинг амалларидан гувоҳлик бериши ҳақида ёзилгани учун кўпчилик бу ишга журъат этмаса керак".

Маълум бўлишича, Оврўподаги мусулмонлар орасида донорлар кам ва бунинг устига, баъзи бемор мусулмонлар ўзига фақат диндош донорнинг тана аъзолари кўчириб ўтқазилишини исташади.

"Аммо Швецияга илк келган пайтимда шифокорлар мени текшириб, қон қўйишмаса, ҳаётим хавф остига қолишини айтишганди" - эслайди Муҳаммадсолиҳ Абутов.

"Шунда мен Обид Қори Назаровдан маслаҳат сўраганимда, у киши ҳаётни асраб қолиш учун бу мумкин, деганлар".

"Менга, масалан, кимларнинг қонини қуйишганини ҳам билмайман, аммо шу қонлар туфайли ҳалигача яшаб келаяпман".

Суҳбатдошимиз ўзи ҳам илгари қон топширганини айтади.

Айни дамда, ўзининг бирон тана узвини донор сифатида бошқаларга бериш борасида ҳали тайёр эмаслигини қайд этади.

Суҳбатни тингланг:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ