Итлар илк бор Марказий Осиёда инсонга дўст тутинганми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Итлар уй ҳайвонига айлантирилган илк жонзотлардан биридир.

Уларнинг келиб чиқиши борасида ўтказилган охирги тадқиқот натижаларига кўра, итлар илк бор Марказий Осиёда инсонга дўст тутинган бўлиши мумкиндир.

Итларнинг авлоди бўрилардандир. Лекин олимларга кўра, инсон илк бор уларни ҳозирги Мўғулистон ё-да Непал минтақаларида уй ҳайвонига айлантира бошлаган.

PNAS журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида минглаб итлардан олинган ДНК маълумотлари ўрганиб чиқилган.

Итларни уй ҳайвонига айлантириш жараёни мустақил равишда жаҳоннинг қатор нуқталарида рўй берган бўлиши мумкин, лекин ДНК текширувлари бу ғояни дастакламаяпти.

"Кўринишича, уларнинг келиб чиқиши бир манбадан. Лекин баъзида бўрилар билан итлар ўртасидаги ирсий турфа хиллик ҳам учрайди", дейди тадқиқот муаллифларидан бири доктор Бойко.

Тадқиқотчилар итлар хромосомаларидаги бир-бирига яқин жойлашган ирсий белгиларни ўрганиб чиққан вақтлари уларнинг уй ҳайвонига айланишлари Марказий Осиёда бўлиб ўтганлигига ишора қилувчи белгиларни топганлар.

Лекин бошқа гуруҳ тадқиқотчлар мутлақо ўзгача маълумотларни қўлга киритганлар. Аввал ўтказилган тадқиқотлар итлар Яқин Шарқда уй ҳайвонларига айланганликлари ҳақидаги натижаларни берганди.

Охирги тадқиқот балки бу борадаги баҳсларга ниҳоя ясамас. Лекин доктор Бойконинг айтишича, келгуси изланишларга туртки беради.

Аксар тадқиқотчилар итлар 15 минг йил аввал "инсонга дўст тутинганликлари" ҳақидаги ғояни қўллайдилар.

Лекин нима учун инсон бунга эҳтиёж туйгани сабаблари ҳануз номаълум.

"Улар инсон яшайдиган манзиллар яқинида тобора кўпроқ пайдо бўлиб, инсонларга яқинлаша бошлаганларида шубҳа йўқ. Лекин бу жараёнда қўйилган дастлабки қадамга нима туртки бергани аниқ эмас".

"Ов қилишда ёрдам кераклиги бўлганимкан? Балки бўрилар томонидан инсондан қолган ов қолдиқларини ейишга иштиёқдан бошланганмикан?".

"Ўзларини инсонга яқинлаштириб, инсонлар уларни боғлаб қўйганлари - келажаклари учун ижобий бўлгандир. Чунки ҳозирда жаҳонда миллиардлаб итлар бор, бўриларнинг сони эса атиги 10 миллионга яқин".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio