Холислик

Би-би-сининг таҳририй мезонлари
Image caption Би-би-сининг таҳририй мезонлари

Холислик – Би-би-си фаолиятининг асосий тамойилларидан ҳисобланади.

Холислик Би-би-сининг энг муҳим таҳририй қадриятларидан биридир.

Холислик Би-би-си ва тингловчилар ўртасидаги муносабатлар тамал тошидир.

Би-би-си қонун-қоидаларига мувофиқ сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий муаммоларга Би-би-си журналистларининг фикр билдириш ёки уларни баҳолашга ҳаққи йўқ.

Биз мазкур тартибга доимо риоя этишга ҳаракат қиламиз. Агар бирор ҳодисани эҳтиросга берилиб шарҳласак, тингловчида ушбу ҳодисага нисбатан қандайдир фикрни шакллантириб қўйган бўламиз.

Бу эса Би-би-сининг холислик ва бетарафлик тамойилига зиддир.

Радио дастурларимизда биз барча томонлар нуқтаи-назарини акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Мабодо бир эшиттиришимизда бир томон ўз фикрини билдирсаю, иккинчи томон қарашлари ёритилмасдан қолса, Би-би-си ўзининг кейинги эшиттиришларида иккинчи томонга ўз нуқтаи назарини билдириш имкониятини беради.

Биз узатадиган хабар ва лавҳаларда ҳеч кимга ён босмаликка интиламиз.

Дастурларимиз бошловчилари ва мухбирлари Би-би-си “юзи” ва “овози”дир. Улар бажараётган иш тингловчиларда бизнинг холислик тамойилимизга бўлган муносабатнинг шаклланишига кучли таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўз профессионал вазифаларини бажаришда бизнинг журналистлар объектив хулосалар чиқара оладилар, аммо улар ҳаво тўлқинларида ёритилаётган муаммолар юзасидан шахсий фикрларини билдиришмайди.

Бу мавзуда батафсилроқ