Рио 2016: ‘Учовиям чемпион бўлишга қодир’
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Рио 2016: Ўзбекистон ҳисобида иккинчи кумуш

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

20 август куни бўлиб ўтган навбатдаги финал жанги ортидан, Бектемир Мелиқўзиев Рио Олимпиадаси Ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган ўзбекистонлик иккинчи боксчига айланди.

Бектемир Мелиқўзиев -75 кг вазн тоифасида кубалик ашаддий рақиби Арлен Лопезга очколар бўйича кичик ҳисобдаги фарқ билан мағлуб бўлди.

Бу вазн тоифасида Арлен амалдаги жаҳон чемпиони бўлса, Бектемир Мелиқўзиев кумуш медали совриндори саналади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Рио Ёзги Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар рекорд натижа қайд этишган.

Улардан беш нафари Ўйинларнинг финал босқичига йўлланма олган.

Ҳасанбой Дўстматов Ўйинларнинг олтин, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида Ўйинларнинг кумуш медалини қўлга киритишганди.

Бектемир Мелиқўзиевдан ташқари яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи: Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғойибназаровлар ҳам Рио Олимпиадаси чемпионлиги учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Бу ҳар икки боксчи ўзларининг финал жангларини эртага, якшанба 21 август куни ўтказишади.

Ҳар икки финал жангини биз билан бирга кузатиб боришни унутманг.

Ўзбекистон эса, ҳисобидаги иккита олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медали билан 32-ўриндан 30-ўринга кўтарилди.

'Учовиям чемпион бўлишга қодир'

Фазлиддин Ғойибназаров Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзи Ўзбекистон тарихидаги Ёзги Олимпиада Ўйинларининг биринчи чемпиони бўлган Муҳаммадқодир Абдуллаев Риодаги қолган уч финалчининг имкониятларини худди ана шундай баҳолаганди.

Бу йил рекорд сондаги ўзбекистонлик боксчи Ёзги Олимпиада Ўйинларининг финалига чиққан, жаъми беш нафар финалчидан яна учтаси бугун ва эртага ўзларининг якуний ва ҳал қилувчи жангларини ўтказишлари керак эди.

“Ҳозир ютиш учун учовидаям имконият бор. Ҳамма имконият ҳозир қўлимизда. Ҳар учала боксчи ҳам чемпион бўлишга қодир”, - деганди Андижондан Сидней Олимпиадаси чемпиони.

Ўзбекистонлик дастлабки икки финалчи боксчи эса, аллақачон Ўйинларнинг совринли ўринларига кўтарилиб бўлишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳасанбой Дўстматов Рио Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритган, Шаҳрам Ғиёсов Ўйинларнинг кумуш медали совриндорига айланган.

Бу икковлондан ташқари яна Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳобиддин Зойиров ва Фазлиддин Ғойибназаровлар бокс бўйича Рио Ёзги Олимпиадасининг финал босқичига йўлланма олишга муваффақ бўлишган.

Бектемир Мелиқўзиев Рио Олимпиадаси чемпионлиги учун жангини бугун ўтказса, ўзбекистонлик қолган бу икки финалчининг финал беллашувлари эртага – 21 август кунига режаланган.

Бектемир -75 кг вазн тоифасида финал жангини кубалик ашаддий рақиби Арлен Лопезга қарши ўтказади.

Икки боксчи ўртасидаги ҳал қилувчи бу жанг британ вақти билан кеч соат 19:00, Тошкент вақти билан тунги 23:00 да бошланади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Рио Ёзги Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар рекорд натижа қайд этишган.

Дастлаб Рио Ёзги Олимпиадасига рекорд сонда - жаъми 11 та йўлланма олишган.

5 август куни старт олган бу йилги Ўйинларда Ўзбекистонни барча вазн тоифасида намоён этишган.

Ўтказган жанглари ортидан жаъми етти нафар боксчиси Ўйинларнинг ярим финалига кўтарилган.

Улардан бештаси финалда жанг олиб бориш - Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларининг чемпионлиги учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бунақаси эса, ҳали Ўзбекистон тарихида умуман кузатилмаган.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик боксчилар шу пайтга қадар қўлга киритган бир олтин, бир кумуш ва иккита бронза медаллари билан қолган иштирокчи давлатлар орасидан ҳам Риода энг илғори бўлиб туришибди.

Риода қайд этган бу натижалари ҳам, бошқа томондан, ўзбекистонлик боксчилар учун ўзига хос рекорд бўлган.

“Ҳозир ҳеч ким кутмаган воқеа бўлди. Мана, Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига ҳам оз қолаяпти. Байрамнинг устига байрам бўлди бу. Ўйлаймизки, қолган боксчилар ҳам ишончимизни оқлашади...Юзимизни ёруғ қилиб, бугун ва эртага кўзимизга хурсандчилик кўз ёшларини келтиришади деган умиддаман”, - дейди суҳбатдошимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев ўзбекистонлик боксчиларнинг Риодаги тарихий ютуқларига баҳо бераркан.

Ўйинларнинг 15-кунига келиб Ўзбекистон ҳисобидаги 2 та олтин, 1 та кумуш ва бешта бронза медали билан медаллар жадвалида 32-ўринни эгаллаб турибди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.