Тошкентдан муносабат: Луи ван Гал мураббийликдан кетмоқчи

Луи ван Гал Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Жаҳон футбол оламида ўз ўрни, нуфузи ва ўрнига эга голландиялик таниқли мураббий Луи ван Гал истеъфога чиқишини эълон қилди.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

65 ёшли номдор мураббий 26 йиллик карьераси давомида сўнгги бор Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубига Бош мураббийлик қилган, аммо ўтган йил май ойида ўз вазифасидан четлатилганди.

Ван Гал орада Голландия миллий терма жамоаси, "Аякс", "Барселона", "Бавария" ва АЗ ("Алкмар Занстрек") клубларига ҳам бошчилик қилган.

Шу ҳафта душанба куни голланд ҳукумати Луи ван Гални футболни ривожлантириш йўлида қилган улкан хизматлари учун тақдирлашга қарор қилган.

Номдор мураббийнинг ўз истеъфосига оид баёноти эса, ана шу санадан кун ўтиб янграмоқда.

Луи ван Гал қарори сабабини оилавий сабаблар билан изоҳлаган.

Унинг истеъфосига оид янгиликка муносабат билдираркан, Тошкентдан фахрий футбол шарҳловчиси, ҳаками ва мураббийси Ахбор Имомхўжаев, "Луи ван Гал оддий мухлислар ҳурмат қиладиган, иззат қиладиган, эъзозлайдиган мураббийлардан биттаси эди", - дейди.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.