ЖЧ-2018: Германия гуруҳдан чиқолмади, навбат кимга?

Германия Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images/BBC

Амалдаги жаҳон чемпиони Германия гуруҳ босқичидан пастга қулади. Чемпионат давомида ишончсиз ўйин кўрсатган Германия сўнгги учрашувда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб гуруҳда қолиб кетди. Футбол гаштакда Россия термаси тақдири ва бошқа жамоаларнинг имкониятлари чамаланди.

Рекордчи Англия, аллақачон нимчорак финалига чиқди. Мессининг Аргентинаси эса зўрға биринчиликка илиниб қолди.

Уругвайга йирик ҳисобда ютқазган Россиянинг ҳақиқий кучи энди кўриндими?

Чоршанба, 27 июль куни YouTube каналимизда ўтказилган Футбол гаштак шоумизда мана шулар муҳокама қилинди.

Унда яна Россияда туриб мухлислик қилаётган ўзбек қизларининг ҳам фикрлари ўрин олди.

Дастурни Феруза Раҳмон олиб борди.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek