Россия, Москва, футбол, ЖЧ-2018: Франция жаҳон чемпиони

Финалда Хорватияни мағлуб этган Франция ўз тарихида иккинчи бор Жаҳон чемпиони бўлди. Россияда 32 терма жамоа ўртасида ўтган жаҳон чемпионати якунига етди. Финалда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган Хорватия ўз тарихида энг юқори натижага эришди.

Ўзбекистон билан бир йилда мустақил бўлган Хорватия ўз тарихида илк бор вице-чемпион бўлди. Ўзбекистон тенгдоши Хорватиянинг натижасини қайтара оладими?

Якшанба куни Жаҳон чемпионати финали учун махсус ташкиллаштирилган Футбол Гаштак шоуси икки жамоанинг чемпионат давомида ўйинига қаратилди.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek