Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бунёдкор' Осиё Чемпионлар лигасидаги илк мағлубиятига учради

"Бунёдкор" матбуот воизи Аброр Имомхўжаев билан суҳбат

Image caption Сурат "Бунёдкор"нинг расмий веб саҳифасидан олинди

Бу йил ҳам Осиё ва клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиш орзусидаги "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич саралаш учрашувларида ўзининг илк мағлубиятига учради. Эроннинг "Зобаҳан" жамоаси ўз майдонида Ўзбекистон чемпионини йирик 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди. "Бунёдкор" бундан аввалги иккита учрашувини кетма-кет ғалаба билан якунлаганди. Уларнинг бирида кимсан икки карра Осиё чемпиони "Ал-Иттиҳод"ни маҳв этганди. "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг халқаро футбол оламида номи яхши таниш, энг серхарж ва осмонўпар жамоаси ҳисобланади. Клуб ўзининг қисқа тарихида Осиё чемпионлар лигасида яхшигина ном қозониб улгурган. 2008 йилда лига ўйинларининг ярим, ўтган йили эса чорак финалига қадар чиқишга муваффақ бўлган. Бироқ ҳозирча Ўзбекистон чемпионига қитъа ғолиби бўлиш насиб этмаган. "Бунёдкор" сафларида Ривальдо ва Денилсон каби дунё футболи юлдузлари тўп суришади. Жорий пайтда номи халқаро футбол оламида яхши таниш бразилиялик донгдор мураббий Луиз Фелиппе Сколари бошчилик қилади. Эроннинг "Зобаҳан"и узоқ йиллик тарихига қарамай, Осиё чемпионлар лигасида деярли ном чиқармаган жамоадир. Шундай экан, ўзбекистонлик номдор жамоанинг илк мағлубиятига нима сабаб бўлди? Биз ушбу савол билан "Бунёдкор" матбуот воизи Аброр Имомхўжаевга мурожаат қилдик.