Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бунёдкор' яна Эроннинг 'Зобаҳан'ига ютқазди, энди буёғи қандай бўлди?

Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" Эроннинг "Зобаҳан"ига бу гал ўзининг майдонида 1:0 ҳисобида ўйинни бой берди. Бу "Бунёдкор"нинг Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқич учрашувларидаги иккинчи мағлубиятидир.

Бразилиялик донгдор мураббий Луиз Фелиппе Сколарининг шогирдлари бундан бир ҳафта бурун Эронда, айнан "Зобаҳан"га йирик ҳисоб билан ўйинни бой беришганди. Икки мағлубияти ортидан "Бунёдкор"нинг гуруҳдан кейинги босқич учрашувларига чиқиши анчайин хавф остида қолди. Ҳозир Ўзбекистон чемпиони ҳисобида тўрт ўйиндан олти очко бор. Кейинги босқичга чиқиш учун "Бунёдкор" қолган уч учрашувини фақат ғалаба билан якунлаши лозим бўлади. "Бунёдкор" бундан кейинги учрашувини икки карра Осиё чемпиони, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод"ига қарши ўтказади. Биз "Бунёдкор" клуби матбуот воизи Аброр Имомхўжаев билан боғланиб, жамоанинг бу галги мағлубияти сабабини сўрадик.