Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бунёдкор'-'Ал-Иттиҳод' 1:1, Ўзбекистон чемпиони кейинги босқичга чиқа оладими?

Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич саралаш учрашувларининг ҳал қилувчи ўйинида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоаси билан дуранг натижага эришди.

Жиддада бўлиб ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Эроннинг "Зобаҳан"ига қарши ҳар икки учрашувини бой бериши ортидан, "Ал-Иттиҳод"га қарши ўйин "Бунёдкор" учун ўта муҳим аҳамиятга эга эди. Ўзбекистон чемпиони кейинги босқичга чиқиш учун кечагиси дохил қолган барча учрашувларида ғалаба қозониши лозим эди. "Ал-Иттиҳод" билан Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашув Ўзбекистон чемпиони фойдасига ҳал бўлганди. Шундай экан, дуранг натижа "Бунёдкор"ни қанчалик қониқтиради? Яъни, энди буёғи нима бўлади? Суҳбатдошимиз клуб воизи Аброр Имомхўжаев.