Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Waka Waka Time for Africa" ҳақида жанубий африкаликлар нима деб ўйлашади?

2010 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ашуласи ҳам эълон қилинди.

"Waka Waka Time for Africa" деб номланувчи янги қўшиқ куни-кеча бутун Жанубий Африка бўйлаб радио станциялардан ҳаво мавжларига узатилди.

Қўшиқ Жанубий Африканинг Freshlyground гуруҳи ва колумбиялик поп юлдузи Шакира жўрлигида ижро этилган.

Бироқ янги қўшиқ мезбон давлат аҳолисига бирдек ёққан кўринмайди.

Жанубий Африка пойтахти Йоханнесбург кўчаларидан олинган овозлар бунга далолатдир:

"Бир тийинга қиммат қўшиқ. Ёқимсиз, менга умуман ёқмади. Бизнинг президентимиз бу борада нима иш қилаяпти?"

"Кишининг ёдида қолмайдиган бир қўшиқ экан. Агар сиз ҳозир мендан бир шингилини хиргойи қилиб бер, десангиз, айтиб беролмайман".

"Жаҳон чемпионати Жанубий Африкада бўлаётган бўлиши мумкин. Лекин нима қипти. Ҳамманинг ундан лаззатланишга ҳаққи бор. Шакирага ўхшаган қўшиқчиларни бутун дунё билади".

"Қўшиқда Freshlyground гуруҳи ҳам жўровозлик қилади. Шу сабабдан ҳам, биз жанубий африкаликлар уни ёмон демаймиз", дейишади жанубий африкаликлар "Waka Waka Time for Africa" қўшиғига муносабат билдиришаркан.

Сизга-чи, сизга 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ашуласи ёқдими? Бу борадаги фикрларингизни қуйидаги мулоқот формасидан фойдаланиб, бизга юборишингиз мумкин. Биз уларни ўз веб саҳифамизда чоп этиб борамиз: