Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бунёдкор'-'Ал Ҳилол' 0:3, Ўзбекистон чемпиони чорак финалга етмай пастга қулади

Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" бу йил Осиё чемпионлар лигасининг ҳатто чорак финалига чиқолмай пастга қулади.

"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 босқич беллашувида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига 3:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Сўнгги мағлубияти ортидан қалдирғочларнинг бу йил ҳам Осиё ва клублар орасида Жаҳон чемпиони бўлиш орзулари эртабурундан чиппакка чиқди.

Ўзбекистоннинг энг серхарж ва осмонўпар жамоаси бўлган "Бунёдкор" ўзининг қисқа тарихида Осиё Чемпионлар лигасининг ярим ва чорак финалларига чиқишга муваффақ бўлган.

Бироқ ўзининг осмонўпар амбицияларига етишиш учун ўтган йили дунёнинг энг номдор мураббийларидан бири Луиз Фелиппе Сколари билан бир ярим йилга шартнома имзолаганди.

Айрим Ғарб оммавий-ахборот воситалари сўнгги шартномаси жаноб Сколарини "дунёнинг энг қимматбаҳо" мураббийсига айлантиргани ҳақида ҳам ёзишганди.

2008 йилда бразилиялик юлдуз ўйинчилардан Ривальдони сотиб олган бўлса, сўнгги олди-сотди мавсумида ўтган йили ўзини Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан пастга қулатган Жанубий Кореянинг "Поҳанг пўлатчилари"дан икки сара ўйинчисини қўлга киритганди.

Бироқ Ўзбекистон чемпони бу йил нафақат Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан бир амаллаб чиқишга муваффақ бўлди. Балки бундан аввалги натижаларини ҳам такрорлашнинг уддасидан чиқа олмади.

Хўш, жамоага нима бўлди? Биз буларнинг барчасига жавоб топиш учун "Бунёдкор" клуби матбуот воизи Аброр Имомхўжаевни суҳбатга чорладик: