Сўнгги янгиланиш 17 май 2010 - 10:20 GMT

'Челси' бу гал Англия кубогини қўлга киритди, Карлонинг боши осмонда

Қандай қилиб дейсизми, у ҳолда томоша қилинг:

  • "Челси"
    Ҳаммаси рақиб томонларнинг қўл сиқишувидан бошланди
  • "Челси"
    "Портсмоут" бош мураббийси Аврам Грант ўз вақтида мовийларга ҳам устозлик қилганди
  • "Портсмоут"
    "Портсмоут" ишқибозлари майдонни роса бошларига кўтаришди
  • "Челси"
    Аммо мовийларнинг ишқибозлари ҳам улардан қолишмади
  • "Челси"
    Мовийлар учрашувнинг илк 20 дақиқасини тўпнинг ортидан қувиб ўтказишди
  • "Челси"
    Саломон Калунинг рақиб дарвозасини забт этишга бўлган илк уриниши бесамар якунланди
  • "Челси"
    Биринчи қисм якунига қадар Дадьенинг ҳам, мовийлар сардори Жон Террининг ҳам барча саъй-ҳаракатлари чиппакка чиқди
  • "Челси"
    "Портсмоут" мовийларнинг ҳимоясини вайрон этишга зўр бераркан, жарима тўплари ҳам куттириб ўтирмади
  • "Челси"
    Англия миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Капеллонинг ўткир нигоҳи остида "Портсмоут" дарвозабони ҳам роса бўш келмасликка ҳаракат қилди
  • "Челси"
    Бироқ "Портсмоут" 11 метрлик жарима тўпини уролмади, Чех бўш келмади
  • "Порстмоут"
    Муваффақиятсизлик алами эса, аччиқ бўлади
  • "Челси"
    Орадан қисқа вақт ўтмай, қарийб худди ўша нуқтадан Дадье Дрогба томонидан урилган тўп мовийларни олдинга олиб чиқади
  • "Челси"
    Дрогба қувончининг чеки йўқ, уни ҳам тушунса бўлади
  • "Челси"
    Дрогбага қўшилиб қолганлар ҳам хурсанд
  • "Челси"
    Шундай қилиб, қўшалоқ ғалаба чўнтакда

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.