Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Руслан Чагаев: 'Мен учун боксдаги қора кунлар ортда қолиб, ёруғ кунлар бошланди'

Image caption Руслан навбатдаги жангга шай эканини айтмоқда

Профессионал боксда WBA йўналишининг энг оғир вазн тоифаси бўйича собиқ Жаҳон чемпиони ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаев яна чемпионлик камарига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиши ортидан Би-би-сига берган суҳбатида ўзи учун кейинги рақиби ким бўлишининг фарқи йўқлигини айтди.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Девид Ҳей ҳатто Владимир Кличконинг даъватини қабул қилган тақдирда ҳам, ана шу жанг ғолибига қарши рингга тушишга ҳозир эканини билдирди.

Руслан Чагаевга кўра, шанба куни Олмониянинг Росток шаҳрида бўлиб ўтган жангда австралиялик рақиби Кали Мианни ишончли натижа билан ер тишлатиши ўзи учун боксдаги"қора кунлар ортда қолиб, ёруғ кунлар" бошланганининг далолатидир.

Руслан профессионал боксда ўтган йили илк бор Владимир Кличкодан мағлубиятга учраб, чемпионлик камаридан буткул мосуво бўлганди.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи бундан аввал ўтказган 26 та жангининг 24 тасида ғалаба қозонган, биттасида мағлуб бўлган ва яна биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.

Биз жанг ортидан Руслан Чагаевни суҳбатга чорлаб, уни ғалабаси билан табрикладик ва аввалига кайфияти билан қизиқдик:

Мухлислари тилаклари

Temur Bektoev, Istambul

O'zbekiston Buyuk Davlatdir va bu jangda Ruslan Chagaev buni yana bir bor isbotlaydi, Insha Alloh...

Bekki

Barcha yurtdoshlar nomidan Ruslan akaga Ollohdan bo'lajak jangda omad va g'alaba, o'ziga esa sog'lik tilab qolamiz. Jang oldidan a'lo kayfiyat yor bo'lsin, zero, jangni yaxshi kayfiyatda boshlash ham o'ta muhimdir.

Frankfurtlik Özbekler

Ruslan, Alloh madadkoring bolsin!!! Biz duoda qolamiz!!!!

М&М, Андижон

Руслан сенга ишонамиз,омад...

Murodjon Matismonov, Thailand

G'ALABANG MUBORAK BO'LSIN--RUSLAN,,,!KEYINGI BAHSDA HAM SEN G'OLIB CHIQISHINGGA ISHONAMAN,,,OMAD RUSLANJON!

Dilshod, Moskva

Ruslan Klichkoga yutqazgach, u haqda O'zbekiston OAVda biror gap aytilmagandi. Endi esa... Eh, "zakaznoy matbuot"da ishlaydigan qo'g'irchoqlar...