Сўнгги янгиланиш 9 август 2010 - 13:17 GMT

Юқори ўнлик:

Мураббийлар бу йил нимани қойиллатишади? - фоторепортаж

  • Карло Анчелотти
    Ўтган йили Англия чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритганига қарамай, клуб соҳиби Роман Абрамович ўта талабчан. Шу сабаб, Карло Анчелотти янги мавсумни аъло даражада бошлаши шарт бўлади
  • Сэр Алекс Фергюсон
    Қизил иблисларнинг сэр Алекс Фергюсонни осонлик билан қўйиб юбормасликлари аниқ. Лекин ишқибозларининг яна кўнглини олиш учун шогирдлари камида чемпионликни "Челси"дан қайтариб олишлари лозим бўлади
  • Арсен Венгер
    Беш йилдан буён чемпионликдан қуруқ қолаётганига қарамай, Арсен Венгер клуб соҳибларининг ҳам, ишқибозларининг ҳам кучли дастагига эга. Аммо ҳеч бўлмаса шу йил уларнинг умидларини оқлаш босими остида қолган
  • Ҳарри Реднап
    Ўтган йили "Тоттенҳам"ни Чемпионлар лигасига олиб чиққани учун обрўси кўтарилиб кетган. Жамоанинг ушбу ютуғи уларни янада илҳомлантириб юборган
  • Рой Хожсон
    Янги мавсум арафасида клуб соҳиблари ва мухлисларининг тўлиқ дастагига эга. Бироқ уларнинг умидларини оқлолмаса, ҳаммаси чаппасидан кетиши аниқ
  • Мартин О'Нийл
    Мартин О'Нийлнинг ёзги савдоси деярли пишмаган. Шу сабаб, жамоаси кимгадир жиддий таҳдид солиши эҳтимоли кам. Юқори тўртликка кириш-кирмаслиги ҳам номаълум
  • Стив Брус
    Олди-сотди мавсумида 20 миллион фунтни қуртдек санаб қўйганлиги назарда тутилса, бу йил жамоасининг қийналмаслиги аниқ. Стив Брус шогирдларини юқори ўнликка олиб чиқишга уриниб кўрса керак
  • Роберто Мартинез
    Роберто Мартинез шогирдларининг ҳужумкор ўйин кўрсатишларини исташи тайин. Аммо сара ҳужумчиларни сотиб олишга пули йўқ. Агар "Виган" ўзини кўрсатолмаса, унинг мураббийлиги ҳам узоққа бормаслиги мумкин
  • Роберто Манчини
    Клуб соҳибларининг осмонларни кўзлаши Марк Хьюз мисолидан маълум. Мовийлар бу йилги олди-сотди мавсумида ҳам 70 миллиондан кўп пул сарфлади. Роберто Манчинидан ҳам шунга яраша натижа кутилади
  • Крис Хьютон
    Башоратчиларга кўра, Крис Хьютон биринчилардан бўлиб, мураббийликдан учиб кетади. Клубнинг пули кам, савдоси ҳам шунга яраша, эски жамоасига таяниб ўйин кўрсатишдан бошқа иложи ҳам йўқ

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.