Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тўрт карра жаҳон чемпиони Абдужамил Шукуров жамоасининг сўнгги ғалабаси ҳақида...

Image caption Ўзбекистон ногиронлар миллий терма жамоаси Аргентида тўртинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Аргентинадаги сўнгги ғалабаси ортидан футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар миллий терма жамоаси тўртинчи бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик футболчилар бу каби оламшумул ютуққа эришиш учун Бразилия, Англия, Аргентина каби дунёнинг энг номдор жамоаларини енгишга муваффақ бўлишди.

Бу - ногирон бўлмаган миллий терма жамоаси ўтган 20 йил давомида Жаҳон биринчилигининг якуний босқичига чиқа олмаган Ўзбекистон учун катта шарафдир.

Ўзбекистон ногиронлар миллий терма жамоаси 1990 йилда Американинг Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида илк бор чемпионликка эришган.

Орадан йил ўтиб, Тошкентда ўтказилган Жаҳон биринчилиги ўйинларида эса, кетма-кет иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган.

Тўрт карра жаҳон чемпиони - Ўзбекистон миллий терма жамоаси, бундан ташқари, жаҳон биринчилигининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби ҳам саналади.

Биз миллий терма жамоа сардори Абдужамил Шукуров билан боғланиб, навбатдаги ғалабаларига муносабатларини сўрадик: