Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғалабаси ортидан Руслан Чагаев билан эксклюзив суҳбат

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Профессионал бокснинг энг оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев ўзининг бу йил ҳисобидан ўтказган илк рейтинг жангида тринидад ва тобаголик рақиби Кертсон Менсуэлл устидан мутлақ ғалаба қозонди.

Ҳакамлар саккиз рунд давом этган жангда Руслан Чагаевнинг бўйи ва вазни ўзидан ортиқроқ бўлган рақибини яққол устунлик билан мағлуб этганини бир овоздан эътироф этишди.

Бу – Русланнинг ўтган йил жаҳон чемпионлиги учун курашда россиялик рақиби Александр Поветкинга ютқазиб қўйиши ортидан қўлга киритган илк ғалабасидир.

Ўзбекистонлик донгдор боксчи WBA таснифида ўз рейтингини яхшилаб, шу йил охири ё келаси йил бошларида яна жаҳон чемпионлиги камари учун беллашмоқчи.

У ана шу мақсадда бу йил яна қатор жанглар ўтказиш режасида.

Кечаги ғалабаси ортидан Би-би-си Ўзбек Хизматига берган эксклюзив суҳбатида Руслан Чагаев жанг ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.