Биродар Абдураимов: 'Месси Худо берган талант...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бир мавсумда урган тўпларининг сони бўйича Оврўпо рекордини янгилаган Лионель Мессининг муваффақиятига баҳо бераркан, Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов унинг "Худо берган талант" эканини айтади.

"Малага" билан ўйинда ўзиям рақиб дарвозасини бир эмас, уч бор аниқ нишонга оларкан, дунё футболи юлдузининг бу йил ҳисобидан барча турнирларда киритган тўпларининг сони 68 тага етган.

Месси бу йилги мавсумда биргина "Барселона" сафида урган тўпларининг сони эса, қирқдан ортган.

Бу 1973 йилда "Бавария" ўйинчиси Герд Мюллер томонидан ўрнатилган рекорддан биттага кўпдир.

Лионель Месси яқинда ўзининг қанчалик зўр тўпурарлиги билан Барса тарихида ҳам янги рекорд ўрнатганди.

Устига устак, шу пайтга қадар дунёнинг бирор бир ўйинчиси кетма-кет уч бор "Жаҳоннинг энг зўр футболчиси", деб ҳам топилмаганди.

"Бу ҳақиқатда ҳам жуда катта муваффақият. Бу, биринчидан, 100 фоиз меҳнат натижаси. Бундан ташқари, Худо берган истеъдод. Жуссаси кичкина бўлса ҳам, жуда кўп меҳнат қилади", дейди Ўзбек футболи афсонаси.

Биродар ака Абдураимовнинг айтишича, юлдуз футболчи сифатида энг аввало Лионель Мессининг техникаси, майдонда қандай фикрлаши ва қанчалар чаққон эканига тан беради.

Суҳбатимизда батафсилроқ тингланг:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ