BBC navigation

Бекҳам - британ ва ирланд спортчилари орасида энг бадавлати

Сўнгги янгиланиш 6 май 2012 - 11:37 GMT

Бекҳам яқинда Пари Сан Жермен клуби таркибида ўйнамасликка қарор қилди ва Калифорниядаги клуби билан шартномасини янгилади

Дейвид Бекҳам Буюк Британия ва Ирландиядаги спорт арбоблари орасида энг бадавлат шахс дея топилган.

Лондонда чоп қилинувчи Sunday Times рўзномасига биноан, 37 ёшли LA Galaxy клуби футболчиси Бекҳамнинг бойлиги 160 миллион фунт стерлинг, яъни 258 миллион долларга тенг.

Жаҳондаги энг бадавлат спортчилар рўйхатида эса жаноб Беҳкам 10-ўринни эгаллади. Биринчи ўринда 869 миллион доллар эгаси - гольфчи Тайгер Вудс.

Энг бадавлат аёл спортчилар орасида эса реклама ва тарғибот ишларидан катта маблағ оладиган теннисчи Мария Шарапова биринчи ўринни эгаллади.

Британия ва Ирландиянинг энг бадавлат 100 спортчисидан 48 нафари футболчилардир.

Жаноб Бекҳамдан сўнгги иккинчи ўринда Leeds Rhinos рэгби клубининг эгаси, кўчмас мулк корчалони Пол Каддик.

Лондон Олимпиадаси яқинлашиб келар экан, биронта ҳам британ ё ирланд атлетлари, масалан велопойга, югуриш ё сузиш бўйича беллашувчи атлетлар энг юқори юзталикка кирмаган.

Ўтган йили жаноб Бекҳам 306 миллион доллар соҳиби бўлмиш Виган футбол клуби раиси Дейв Уиландан сўнг иккинчи ўринни эгаллаганди.

Бу йилги бадавлат спортчиларнинг глобал рўйхатида жаноб Вудсдан кейинги ўринларни олмониялик Formula One ҳайдовчиси Майкл Шумахер ва баскетбол юлдузи Майкл Жордан эгаллади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.