BBC navigation

Бразилия 2014: Қатар 0 -1 Ўзбекистон

Сўнгги янгиланиш 16 октябр 2012 - 15:24 GMT

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш чиқмаслигини ҳал қилувчи муҳим учрашув ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон сафарда, Доҳанинг "Ас-Саад" стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбон қатарлик рақибларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Тўртта ўйиндан 5 очко тўплашга муваффақ бўлган Ўзбекистон "А" гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон навбатдаги учрашувини меҳмонда 14 ноябр куни Эронга қарши ўтказади.

Ўзбекистон Қатарга қарши ўйинда 15-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон учун ҳал қилувчи ушбу учрашувда Санжар Турсунов ҳозирча ягона тўпнинг муаллифига айланди.

Ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистоннинг қатарлик рақиблари устидан қозонган муваффақияти, "Ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган ғалаба" бўлганини айтади:

Ахбор Имомхўжаев: 'Бу жудаям катта ғалаба...'

Ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистоннинг қатарлик рақиблари устидан қозонган муваффақияти, "Ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган ғалаба" бўлганини айтади.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Учрашув Тошкент вақти билан кечки 17.25 да Доҳанинг "Ас-Саад" стадионида бошланганди.

Бундан аввалги уч учрашувини бир мағлубият ва икки дуранг билан якунлаган жамоа тарихда илк бор ўз олдига қўйган мақсадига эришмоқчи бўлса, Қатарга қарши ўйинда, албатта, ғалаба қозониши шарт эди.

Сўнгги босқич саралаш беллашувларини Эронга қарши ўз майдонларида мағлубият билан бошлаган ўзбекистонлик футболчилар орада Ливан ва Жанубий Корея билан дуранг натижа қайд этишган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу каби ҳал қилувчи босқичда уч ўйиндан бор-йўғи 2 очко тўплаб, ўз гуруҳида беш миллий терма жамоа орасидан энг сўнгги ўринни эгаллаб турганди.

"А" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Жанубий Корея ҳисобида эса, 7 очко бор.

Ундан кейинги ўринларни эгаллаган Эрон, Қатар ва Ливан миллий терма жамоаларининг ҳар бири 4 очкодан тўплашга муваффақ бўлишган.

Бу босқичда ўз гуруҳида дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий терма жамоа эса, 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади.

Осиё қитъасига жаъми 4.5 ўрин ажратилган бўлса, уни қўлга киритиш учун сўнгги босқич саралаш беллашувларида 10 миллий терма жамоа кураш олиб боришмоқда.

Келаси йил март ойига қадар эса, ўзбекистонлик футболчилар Эрон, Ливан, Жанубий Корея ва Қатарга қарши яна тўрт бор майдонга тушишлари лозим бўлади.

Айни ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг сўнгги босқич саралаш беллашувларида иштирок этаётган ягона Марказий Осиё давлатидир.

Аммо Жанубий Корея ва Эрон ўртасида бугун - сешанба куни бўлиб ўтажак учрашув гуруҳдаги жамоалар тартибига ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бундан кейинги имкониятларига ҳам таъсир қилмай қўймайди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.