BBC navigation

Осиё Чемпионлар лигаси: ‘Бунёдкор’ илк ярим финал учрашувини бой берди

Сўнгги янгиланиш 24 октябр 2012 - 15:09 GMT

Бугунги рақибларнинг ҳар икковига ҳам ҳозирча Осиё чемпионлари чемпиони бўлиш насиб этмаган

"Бунёдкор" илк ярим финал учрашувини ўз майдонида Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ" жамоасига 1:3 ҳисобида бой берди.

Жавоб учрашуви 31 октябр куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

Учрашув 2-бўлимининг 53 ва 72-дақиқаларида "Ульсан Хёндэ" ҳисобни 1:3 га етказишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида эса, Жанубий Корея жамоаси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. "Бунёдкор" 1-1 "Ульсан Хёндэ".

Аммо ўйинда ҳисобни биринчи бўлиб "Бунёдкор" очган, беллашувнинг 5-дақиқасида Ян Козакнинг ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Жавлон Иброҳимов чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллаганди - 1:0.

Учрашув Тошкентнинг “Жар” стадионида маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланди.

Икки рақиб жамоа орасидаги ўйиннинг биринчи бўлими 1:1 дуранг ҳисоби билан поёнига етганди.

Бу – “Бунёдкор”нинг ўзининг қисқа тарихида иккинчи бор Осиё Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиқиш учун майдонга тушиши бўлади.

Бугунги рақибларнинг ҳар икковига ҳам ҳозирча Осиё чемпионлари чемпиони бўлиш насиб этмаган.

Икковлон бундан аввал Осиё Чемпионлар лигаси учрашувлари доирасида бир-бирларига қарши тўп суришмаган.

Шу ой бошида бўлиб ўтган чорак финал беллашувида “Бунёдкор” Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, “Ульсан Хёндэ” эса, Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасини ҳар икки учрашув натижаларига мувофиқ енгиб, лиганинг ярим финал боқичига чиқишганди.

Бу йилги футбол мавсумида К-лигада омади у қадар юришмаётган эса-да, “Ульсан Хёндэ” Осиё Чемпионлар лигасининг бирор бир учрашувини бой бермай келмоқда.

“Ульсан Хёндэ” икки карра Жанубий Корея чемпиони, Жанубий Корея кубоги, суперкубоги ва Шарқий Осиё чемпионлари кубоги соҳиби саналади.

Аммо, айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жанубий Корея жамоалари Осиё қитъасининг энг кучлилари сирасига киришса-да, “Бунёдкор” бу йилги Осиё чемпионлар лигасида аллақачон улардан икки нафарининг орзуларини чиппакка чиқаришга муваффақ бўлган.

Қалдирғочлар гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида ўзининг ашаддий рақиби - “Поханг Стилерс”, нимчорак беллашувида эса, Сеонгнам Илва чунма”ни ўз уйида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Бугунги учрашув арафасида берган матбуот анжуманларида эса, ҳар икки жамоа вакиллари ҳам бўлажак жангга 100 фоиз тайёр эканликлари, унда албатта ўзлари ғалаба қозонишларини баён қилишганди.

Илк ярим финал беллашуви

Шу ҳафта душанба куни икки Саудия Арабистони жамоаси ўртасида бўлиб ўтган дастлабки ярим финал беллашуви “Ал-Иттиҳод” фойдасига ҳал бўлди.

Икки карра Осиё чемпионлари чемпиони бўлмиш “Ал-Иттиҳод” ўз майдонида “Ал-Аҳли”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳар икки ярим финал беллашувининг жавоб учрашувлари эса, 31 октябр куни бўлиб ўтади.

Ўз вақтида Осиёнинг энг серхарж клубларидан бўлган "Бунёдкор" илк ташкил топган кунлариданоқ қитъа чемпионлари чемпиони ва клублар орасида жаҳон биринчилиги ғолиби бўлиш истагида эканини баралла баён қилиб келарди.

Жамоа осмонўпар орзуларига етишиш учун ўз вақтида “миллионлаб долларлик шартномалар” билан Луиз Фелиппе Сколари ва Ривальдо каби дунёнинг манаман деган мураббий ва футболчиларини ҳам Ўзбекистонга келтирган.

Аммо, айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу “Бунёдкор”нинг донгдор мураббию юлдуз футболчиларисиз қўлга киритган жиддий ютуғидир.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.