BBC navigation

Дэвид Бекҳем "Лос-Анжелес Гэлакси"ни тарк этади

Сўнгги янгиланиш 20 ноябр 2012 - 14:42 GMT

"Франс пресс" ахборот агентлигининг хабар беришича, Англия миллий терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ сардори 1 декабр куни Америка клуби билан хайрлашади.

Ўз вақтида инглиз футболининг энг ёрқин юлдузларидан бўлган футболчи шу куни Америка ва Канада Олий лигасининг Кубоги учун "Хьюстон Динамо" клубига қарши сўнгги бор майдонга тушади.

"Лос-Анжелес Гэлакси" 37 ёшли Дэвид Бекҳем билан беш йил бурун шартнома имзолаган ва клуб ўтган йили АҚШ чемпионлигини ҳам қўлга киритганди.

Таниқли футболчи шу йилнинг январ ойида "Гэлакси" билан шартномасини яна икки йилга узайтирганди.

Энг машҳур футболчи

Дэвид Бекҳем ўзининг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубига ўтиш қарори билан Шимолий Америка Олий лигаси асос солинган 1996 йилдан буён Америка майдонларида тўп сурган энг машҳур футболчига айланганди.

Америка клубига ўтмасидан аввал Дэвид Бекҳем Испания наҳангларидан бири - Мадриднинг "Реал" клубида тўп сурган.

Англиялик ярим ҳимоячи жаҳон футболи юлдузлари тўп сурувчи "Реал"га 2003 йилда "Манчестер Юнайтед" жамоасидан ўтганди.

Дэвид Бекҳем қизил иблислар сафида олти бор Англия, "Реал"(Мадрид) сафларида эса, бир бор Испания чемпиони бўлган.

Дэвид энди нима қилмоқчи?

Агар, хабарларга қаралса, Дэвид Бекҳем Шимолий Америка Олий лигасидаги клублардан бирига ҳамсоҳиблик қилмоқчи.

Яқинда юлдуз футболчига Франциянинг "Пари-Сен-Жермен", Австралия ва Хитойнинг қатор клублари қизиқиш билдиришаётганига оид хабарлар ҳам пайдо бўлганди.

Дэвид Бекҳемнинг ўзи эса, "футболчи сифатида карьерасини якунлашдан аввал сўнгги бор ўз кучини синаб кўриш" истагида эканини айтмоқда.

Куни-кеча Австралиянинг "Мельбурн Ҳарт" клуби футболчи билан музокаралар олиб бораётганини эълон қилди.

Аммо Бекҳемнинг вакили унинг Австралияда тўп суриш режаси йўқлигини айтиб чиқди.

Дэвид Бекҳемнинг ўзи бугун - сешанба куни Лос-Анжелесда беражак матбуот анжуманида яқин келажакдаги режалари билан ўртоқлашмоқчи.

Aзиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.