BBC navigation

Футбол: Насроний руҳонийлари 5 - 3 Мусулмон уламолари

Сўнгги янгиланиш 24 ноябр 2012 - 10:49 GMT

Ўйинда ҳисобни уламолар очишганига қарамай, учрашув 5:3 ҳисобида насроний руҳонийлари фойдасига ҳал бўлибди

Бу икки дин вакиллари ўртасида Босниянинг Зеница шаҳрида уюштирилган хайрия футбол учрашуви насроний руҳонийлари фойдасига ҳал бўлди.

Бу каби ғайриодатий футбол беллашувини томоша қилиш учун стадионга оз эмас, кўп эмас - тўрт мингдан ортиқ одам йиғилди.

Ишқибозларга кўра, бирлари уламо, бошқалари руҳоний эканликларига қарамай, томонлар майдонда яхшигина ўйин кўрсатишибди.

Аён бўлишича, чоршанба кунги хайрия учрашувидан Боснияда битта болалар боғчасини қуришга етадиган пул тушибди.

Чипта ўзларига 1 евро (1.30 АҚШ) долларига тушган футбол мухлислари ҳам ишқибозликни роса қойиллатишибди.

Хабарларга кўра, қайси томон тўп киритганига қарамай, ишқибозлар уларни "Босния, Босния", дея роса олқишлашибди.

Ўйинда ҳисобни уламолар очишганига қарамай, учрашув 5:3 ҳисобида насроний руҳонийлари фойдасига ҳал бўлибди.

Уламолар жамоаси учрашув натижаси аввалдан келишиб қўйилмаганмиди, дея ҳазил қилганига қарамай, рақибларнинг ҳам ўйиндан кўнгиллари тўлибди.

Бу каби хайрия учрашувини уюштириш ташаббуси билан эса, Босния Динлараро қўмитаси чиқибди.

Йигирма йилча бурун босниялик мусулмон, ортодокс насроний серб ва католик насроний хорватлар орасидаги уруш 10.000 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлганди.

Шу боисми, бу каби сиёсий ва миллий можароларга саҳна бўлган минтақада эзгу мақсад йўлида диний жамоаларнинг бу қадар баҳамжиҳатлик кўрсатишлари камдан-кам кузатилувчи воқеълик.

Босния уруши пайти серб кучлари мусулмон эркакларини қиғинбарот қилиб, қиз-аёлларни ақл бовар қилмас даражада жинсий таҳқирлашгани айтилади.

Ўшанда Сребриницада камида 8 минг нафар мусулмон эркак ва ўғил болалар ўлдирилган эди. Мусулмонларнинг ҳатто 15-16 яшар ўспиринларига ҳам шафқат қилинмаган.

Бу жиноят - Иккинчи Жаҳон Урушида яҳудийлар қирғинбарот қилинганидан бери Оврўпода рўй берган энг йирик қатлиом сифатида баҳоланади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.