Бразилия 2014: Стадионлар бўйлаб саёҳат

Суратлар муаллифи: Бразилия Спорт Вазирлиги

Бу галги жаҳон чемпионатига дунёдаги энг машҳур "Маракана" каби стадионга мезбонлик қилувчи ва Пеле каби афсонавий футболчининг ватани - Бразилия мезбонлик қилади. Айни сана муносабати билан эътиборингизга ҳавола этилаётган махсус харита орқали жаҳон чемпионати учрашувлари бўлиб ўтажак стадионларга саёҳат қилишингиз мумкин бўлади.