Осиё чемпионати: Ўзбекистон Туркияни енгди

Кўпкари бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтаётган илк Осиё чемпионатининг учинчи кунида ўзбекистонлик улоқчилар туркиялик рақибларини мағлуб этишди.

Улар дастлабки икки беллашувларини қўшни Қирғизистон ва Хитойга бой беришганди.

Остона шаҳрида ўтказилаётган биринчиликда Ўзбекистондан ташқари, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Мўғулистон ва Россиядан келган чавандозлар иштирок этишмоқда.

Кўпкари бўйича илк Осиё чемпиони шу якшанба куни аниқланади.

Қозоғистон Кўпкари Уюшмаси бош-қош бўлган турнир ғолибини эса, олдинда 50.000 АҚШ доллари мукофот пули ва турли дипломлар кутмоқда.

Мусобақа ташкилотчилари илк Осиё чемпионатини ташкил қилиш билан кўпкарини Олимпия Ўйинлари дастурига киритишга умид қилишмоқда.

Остонадаги турнирга меҳмон сифатида ташриф буюрган Афғонистон парламент ҳайъати аъзоси Иноятуллоҳ Фараҳманднинг айтишича, бўлиб ўтаётган беллашувлар ишқибозлар орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди