Кураш: Ўзбекистон жаҳон чемпионатини иккита медал билан якунлади

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Будапештда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари эркин ва юнон-рум кураши беллашувларида биттадан бронза медали олишга муваффақ бўлишди.

Аввалига ўзбекистонлик эркин курашчи Рашид Қурбонов 74 кг вазн тоифасида совринли учинчи ўринни эгаллаб, жамоага илк медалини келтирди.

Бунинг ортидан бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича беллашувларда эса, 60 кг вазн тоифасида Элмурод Тасмуродов жаҳон чемпионатининг бронза медалини олди.

16 сентябрда бошланиб, қарийб бир ҳафта давом этган мусобақаларда Ўзбекистонни 12 нафар курашчиси намоён этганди.

Қолган минтақа давлатлари орасидан яна Қозоғистон худди шундай натижа кўрсатди.

Ҳам Рашид Қурбонов ва ҳам Элмурод Тасмуродов Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган, номдор курашчилари саналишади.

Икковлон ҳам қитъа ва жаҳон миқёсидаги қатор халқаро турнирлар ғолиблигини қўлга киритишган.

Айни ўринда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон кураш бўйича жаҳон биринчилиги беллашувларида жаъми йигирмадан ортиқ медал олган.

Шундан олтитаси олтиндир.

Кураш бўйича Будапештда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Марказий Осиё давлатлари орасида яна Қозоғистон худди шундай натижа қайд этди.

Аммо қоғозистонлик курашчилар олган бронза медалларнинг ҳар иккови ҳам юнон-рум кураши беллашувларига тўғри келади.

Қирғизистон бу йилги жаҳон чемпионатида минтақа давлатлари орасидан энг катта сондаги курашчиси билан иштирок этганди.

Аммо на-да Қирғизистон ва на-да Тожикистон вакиллари бирор бир совринли ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Бу йилги жаҳон чемпионатида ҳам МДҲ ва ҳам дунё давлатлари орасида энг яхши натижа кўрсатган Россия жамоа бўлди.

Улар бу йилги биринчиликни жаъми 11 та медал билан якунлашди.

Эрон ва Япония эса, медаллар жадвалида юқори учликка кирган қолган икки жамоа бўлишди.

Аммо, қайд этиш жоиз, бу йилги жаҳон чемпионатининг энг кўп олтин(4та) медалини Эрон олди.

Бироқ...

Image caption Рашид Қурбонов Ўзбекистонга жаҳон чемпионатининг илк медалини келтирди

Биринчиликнинг эркин кураш беллашувларида умумжамоа ҳисобида Эрон қолган ҳамма иштирокчи давлатларни ортда қолдирди.

Эркин курашчиларининг ҳисобидаги жаъми бешта медали билан Россия иккинчи ўринни эгаллади.

Гуржистон вакиллари эса, бу икки давлатдан сўнг умумжамоа ҳисобида учинчи ўрин билан кифояланишди.

Энг сўнггида шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, Будапештдаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик эркин курашчилар орасида 120 кг вазн тоифасида Афина, Пекин ва Лондон Олимпиада Ўйинларининг олтин медали соҳиби Артур Таймазов йўқ эди.

Ўзбекистонлик спорт мулозимлари бунинг сабабини бу йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш унинг кун тартибида йўқлиги билан изоҳлашганди.

Будапештдаги беллашувларда эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида Жаҳон Кубоги соҳиби, 2008 йилги Пекин Ёзги Олимпиада Ўйинларининг кумуш медали совриндори, Осиё чемпионати ва Осиё Ўйинлари ғолиби Сослан Тигиев ҳам иштирок этмади.

Биз аввалроқ Ўзбекистон жамоаси қўлга киритган илк медалга муносабатларини билиш учун Тошкентдан Маданият ва Спорт ишлари бўйича вазирининг Спорт масалалари бўйича 1-муовини Жасур Акрамовни суҳбатга тортгандик.

Бу мавзуда батафсилроқ