Миржалол Қосимов: ‘Бунёдкор’ ўйинини стадионга тушиб кўраман’

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Собиқ Бош мураббийи бу каби истагини қалдирғочлар учун муҳим бўлган бугунги Осиё Чемпионлар лигасининг “Ал-Ҳилол”га қарши нимчорак финал беллашуви олдидан билдирди.

Тошкент жамоасининг саудия арабистонилик рақиблари билан дастлабки учрашуви марказий “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан кечки соат 18:00 да бошланади.

“Бунёдкор” бу йилгиси билан кетма-кет еттинчи бор Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финалига чиқиб, қитъада ўзига хос рекорд ҳам ўрнатган.

Аммо икки бор ярим финални забт этган қалдирғочларга ҳалича Осиё чемпионлари чемпиони бўлиш насиб этмаган.

Устига устак, “Бунёдкор” бу йил Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистонни намоён этаётган ягона жамоа бўлади.

“Насаф” ва “Локомотив” эса, плей-офф босқичиданоқ лига ўйинлари билан хайрлашишган.

Миржалол Қосимов худди шу сабабдан ҳам, “Бунёдкор” Ўзбекистоннинг юзи экани, бугунги учрашувда бутун Ўзбек халқи номидан ҳаракат қилиши”ни айтади.

“Шунинг учун ҳам бу жамоага мендан ташқари, менимча, ўзбекистонлик барча футбол ишқибозлари қайғуришмоқда. Чунки улар бугун “Бунёдкор”нинг “Ал-Ҳилол” устидан ғалаба қозонишини, албатта, хоҳлашади”, - дейди Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида клуб собиқ Бош мураббийи.

Бугунги рақиб

Фото муаллифлик ҳуқуқи fcbunyodkor.com

“Бунёдкор” Ўзбекистоннинг қанчалик номдор жамоаси бўлса, бугунги рақиби ҳам Саудия Арабистонининг энг кўзга кўринган иккита клубидан биттаси бўлади.

“Ал-Ҳилол” 13 бор Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритиб ўзига хос рекорд ҳам ўрнатган.

Қитъанинг энг нуфузли турнирларидан бири саналувчи Осиё Чемпионлар лигасида катта тажрибага эга.

Жамоа икки карра Осиё Чемпионлари чемпиони, Осиё Супер Кубоги ва Осиё Кубоги ғолиблари Кубоги соҳиби бўлган.

Собиқ Бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам қалдирғочларнинг нимчорак финалидаги рақиблари анойилардан эмаслиги, бугунги ўйин жудаям қийин бўлишини инкор этмайди.

Аммо, суҳбатдошимизга кўра, жамоа аъзолари қўлларидан келганча ҳаракат қилишади.

“Энди, четдан туриб гапириш жудаям осон. Лекин, шунга қарамай, мен йигитларнинг имкониятларини яхши биламан. Араб футболида ўзи тўпсиз югуришни ёқтиришмайди. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда уларни иложи борича тўпсиз қолдириш керак. Ва, албатта, ўша яратилган имкониятлардан тезкор фойдаланиш керак”, - дейди Миржалол Қосимов.

Собиқ Бош мураббийи энг сўнггида ҳозир “Бунёдкор” таркибида аввалгидек юлдуз футболчилар йўқ бўлса-да, урғу жамоавий ўйинга қаратилгани, худди шу боис ҳам, рақиблари битта ўйинчиларидан қўрқмаса ҳам, лекин жамоадан қўрқишлари кераклигини таъкидлайди.

Бу мавзуда батафсилроқ