Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Форталеза

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Форталеза

Харита

Форталеза шаҳри нидерландлар қурган қалъа атрофида қад ростлаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Форталеза – сайёҳлар суйган шаҳар

Бугунга келиб Бразилия шимоли-шарқидаги энг бой шаҳарлардан бирига айланган.

Форталеза ўзининг Праиа до Футуро каби гўзал пляжлари билан машҳур.

Ҳатто Бразилияда қиш мавсуми ҳисобланган июн ойида ҳам Форталезада ҳаво 30 даражага қадар исиши мумкин.

Бироқ, шаҳарда ижтимоий нотенгликларга боғлиқ зўравонликлар ҳам ортиб бормоқда.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Кастелао Аренаси 64,846 томошабинга мўлжалланган.

Учрашувлар

● 14 июн, Уругвай – Коста Рика ● 17 июн, Бразилия - Мексика ● 21 июн, Олмония - Гана ● 24 июн, Юнонистон – Фил Суяги Қирғоғи ● 29 июн, "B" гуруҳи 1-ўрин - "A" гуруҳи 2-ўрин ● 04 июл, Чорак финал

Жаҳон Кубогига биринчи бўлиб тайёр ҳолга келтирилган Кастелао стадиони 1968 йилда қурилган.

Кастелао Бразилияда халқаро сертификатга эга илк яшил майдон ҳисобланади.

Бу стадоионда Сеара штати спорт мусобақалари юштирилса-да, 1980 йилда стадионга Папа Жон Паул маърузасини тинглаш учун 120 минг одам жам бўлганди.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Ўраманинг таъбингизга кўра танланг: аччиқ бўлсинми ёки ширин?

Бразилия денгиз таомларинин энг яхшиларини Форталезада топса бўлади.

Аммо қисқичбақанинг турли навларини танаввул қилишдан олдин, "тапоика" номли маниоки уни ва пишлоқ ва банана сингари турли қоришмалардан тайёрланган крепни татиб кўринг.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption "Қароқчи" бари айниқса душанба кунлари серодам бўлади

Форталезада тунги ҳаёт унчалик зерикарли эмас, аммо Бразилиялик ёзувчи Жозе да Аленкар асарлари қаҳрамони шарафига аталган "Ирасема" пляжи маҳаллий аҳолининг севимли гўшаси ҳисобланади.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Агар ҳамроҳингиз ҳушидан кетса, осма беланчакка ётқизинг

Агар ҳамроҳингиз ҳушидан кетса, осма беланчакка ётқизинг

Бир сўз: Осма ётоқ.

Осма ётоқлар Форталезанинг деярли ҳамма дўконларида сотилади...

Бу беланчаклар шимоли-шарқий Бразилияда жуда машҳур.

Улар чидамли ва қулай. Бир оз оғирлигини ҳисобга олмасангиз, албатта.

Нақлиёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Бу нақлиёт баъзи сайёҳлар учун шаҳар кезишнинг жуда қулай воситаси бўлиши мумкин

Мото-таксиларга бу шаҳарда изн берилган. Таксичилар доимо сариқ ва қора камзулда бўлишади.

Аниқ нарх белгиланмагани учун ҳар доим нархни олдиндан келишингизга тўғри келади.

"Жардинера", яъни автобуслар бир оз қиммат, аммо уларнинг деярли ҳаммасига ҳаво совутгич ўрнатилган.

Кондицонерли автобуслар Бразилиянинг аксар шаҳарларида бор, аммо уларнинг фойдасини айниқса Форталеза қуёши жазирамасида яққол сезиш мумкин.