Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Белу-Оризонти

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Белу-Оризонти

Харита

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Шаҳарни йирик парклар ўраб олган

Минас-Жерайс штатининг маъмурий маркази бўлган Белу-оризонти тоғлар орасида жойлашган. Бу шаҳарга етиб борган пайтингиз Бразилия қиши бир оз қишга ўхшашига гувоҳ бўласиз.

Шаҳар Бразилия миллий мусиқаси, адабиёти ва театрига беқиёс ҳисса қўшган.

Белу-Оризонтида Бразилиянинг уч президенти таваллуд топган.

Жумладан, Дилма Руссефф ва Брасилия шаҳрини барпо этган марҳум Жуселину Кубичек.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Эстадио Минейран Стадиони 62,547 томошабинга мўлжалланган.

Учрашувлар

● 14 июн, Колумбия - Юнонистон ● 17 июн, Белгия - Жазоир ● 21 июн, Аргентина - Эрон ● 24 июн, Коста Рика - Англия ● 28 июн, "A" 1-ўрин - "B" 2-ўрин ● 08 июл, Ярим финал

Минейран стадиони ҳозирга келиб бутунлай қайта қурилган. Бу стадион икки энг йирик маҳаллий клублар - "Атлетико Минеиро" ва "Крузейо" – ўртасидаги "жанг майдони" ҳисобланади.

Футбол учрашуви куни машиналар тирбанд йўлда қолиб кетмайин десангиз, эртароқ ҳаракат қилинг.

Стадион Минас Федерал Олийгоҳи ва Пампуля кўлига яқин жойлашган.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Илгари кактус емаганмисиз? Мана сизга имконият.

"Орапронобис" кактуси лотинчадан "биз учун дуо қил" деган маънони беради.

Чунки, бу кактуслар, айтишларича, Минас-Жерайс штати католик черковларига яқин жойларда ўсар экан.

Протеин моддаси кўп бўлгани уни, шунингдек, "камбағалнинг гўшти", деб ҳам аташади.

Одатда кактусни дастурхонга қовурилган жўжа билан бирга тортишади.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Бело-Оризонтида минглаб барлар бор

Бело-Оризонти барлар сони бўйича дунёда етакчилик қилади.

Шаҳарда 12 мингдан зиёд, бразилияликлар таъбирида айтганда, "ботекос" бор.

Танловнинг кўплигидан энсангиз қотиши мумкин.

Ананавий барларни "Авлиё Тереза" мавзесида топишингиз мумкин.

"Санта Тереза"да "Сепултура" сингари мамлакатнинг энг машҳур поп ва рок гуруҳлари мусиқа ижро этганлар.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Белу-оризонтида кашаса спиртли ичимликларининг турли навлари бор

Минас-Жерайс штатида "кашаса" спиртли ичимлигининг бир ярим мингдан кўпроқ тури ишлаб чиқарилади.

Айни маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича штат Бразилияда етакчилик қилади.

Агар сиз спиртли ичимлик истеъмол қилмасангиз, Минас даҳасида ишлаб чиқарилган хонаки ширинликлардан татиб кўринг.

Уларнинг турли навлари бор: гуавали, бананали ва ҳаттоки қовоқли...

Нақлиёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Буни дунёдаги энг кичкина автобус деса бўладими?

Бело-оризонтида автобус каби турли йўналишларда ишловчи "такси лотокао" номли мини-автобуслар бор.

Уч ёки тўрт йўловчига мўлжалланган ушбу нақлиёт воситаси олдиндан белгиланган нархда аниқ йўналишда ҳаракат қилади.

Бу машиналар сизни стадионга қадар олиб бормаслиги мумкин, аммо икки асосий йўл шаҳарнинг деярли барча марказий ҳудудларидан ўтади.