Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Натал

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Натал

Харита

Натал ўзининг қум тепаликлари ва қоялари билан машҳур. Бироқ, шаҳарни танитган бошқа жиҳатлар ҳам бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Натал шаҳрига XVI-аср охирида асос солинган

Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Натал Қўшма Штатлар томонидан "дунёдаги энг муҳим тўртта нуқтадан бири" деб аталганди.

Бу шаҳарда Бразилия президенти Гетулио Варгас президент Рузвелт билан урушга кириш шартномасини имзолаганди.

НАСАга кўра, бу шаҳар "Америкадаги энг тоза ҳавога эга ".

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Дас Дунас Аренаси 42,086 томошабинга мўлжалланган.

Учрашувлар

● 13 июн, Мексика - Камерун ● 16 июн, Гана - АҚШ ● 19 июн, Япония - Юнонистон ● 24 июн, Италия - Уругвай

Бразилиядаги замонавий стадионлардан бири бўлган дас Дунас энегия тизими қуёшли батереялар ва ёмғир суви билан таъминланади.

Стадион биносининг натал қум тепаликлари сингари тўлқинсимон шаклда қурилгани томошабинларга иссиқдан ҳимояланиш имконини беради.

Шаҳардаги нақлиёт тизими замонавий талабларга жавоб бермаса-да, стадионнинг марказда жойлашгани унга етиб боришни қулайлаштирган.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Кайприня коктейлини таъбингизга қараб тайёрлатинг

Бразилиляликлар кайприня спритли коктелларини "качака" (қанд сироплари) билан эмас, балки водка билан қориштиришни хуш кўришади.

Кайприняга ўзингиз истаган мева сувини қўшишингиз мумкин.

Наталда кайпринянинг "Каяроска" туридан татиб кўринг. Бу навдаги коктелни фақат Бразилия шимоли-шарқий минтақаларида тайёрлашади.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Сайёҳлар Наталда "Самба" ананавий рақсини томоша қилишлари мумкин

Сайёҳлар Наталнинг Понта Негра минтақасига боришни хуш кўрсалар, маҳаллий аҳоли Рибеира тарихий минтақасидаги маҳалласида жойлашган "Петрополис" тунги клубига боришни, ё бўлмаса, Беко да Ламадаги консертларни томоша қилишни афзал билади.

Рибеира "Самба" рақслари ҳамда маҳаллий ва хорижий мусиқачиларни бир орага келтирган марказ ҳисобланади.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Наталда каштачилик Португалия мустамлакачилиги давридан мерос қолган

Наталдаги устахоналарда кашталик пардалар, сочиқлар ва кийим-кечакларни топишингиз мумкин.

Улар орасида айниқса Бордаду-ду Серидо маҳалида таёрланган маҳсулотлар ажралиб туради.

У ерда сиз нафақат яқинларингизга, балки ўзингизга маъқул келган сувенирни топасиз.

Меҳмонхоналар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Жаҳон Кубоги оломони шовқинидан Пипа соҳилида ором топиш мумкин

Наталдаги аксар меҳмонхоналарда тез орада жой қолмайди.

Лекин, шаҳарда арзон мотеллар ҳам талайгина. Агар очиқ ҳавода тунашни истасангиз, Пипа соҳилига боринг.

У ерда Бразилиядаги энг машҳур дам олиш оромгоҳларидан бири жойлашган.

Оромгоҳдан Натал шаҳригача автобусда икки соатлик йўл.

Стадион ҳам автобус стансиясидан унчалик узоқ эмас.