Жаҳон Кубоги мезбон шаҳарлари: Куритиба

iFrame

Би-би-си Бразилия хизматидан Камилла Коста футбол бўйича бу йилги Жаҳон Кубоги турнири ўйинларига мезбонлик қиладиган 12 шаҳар ҳақида ҳикоя қилади.

Куритиба

Харита

Бразилиянинг кўпмиллатли мамлакат эканига айнан Куритиба шаҳри мисол бўла олади.

Мамлакат жанубида жойлашган бу шаҳарда олмонлар, италиянлар, японлар ва украиналиклар истиқомат қилишади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Куритиба мўътадил иқлимга эга

Дунёдаги иккинчи йирик поляклар жамоаси айнан Куритибада истиқомат қилади.

1950 йилги Жаҳон Кубогига мезбонлик қилган пайтдан буён Куритиба ташқи кўриниши кескин ўзгарди.

Сайёҳларни жалб этиш мақсадида бошлатилган ишлар натижасида шаҳар Бразилиянинг "экологик пойтахти"га айланди.

Бугун Куритибада нақд ўттизта парк мавжуд.

Стадион

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Жоаким Америко Гимараес Стадиони (Байшада Аренаси) 43,981 томошабинга мўлжалланган

Учрашувлар

● 16 июн, Эрон-Нигерия ● 20 июн, Ҳондурас - Эквадор ● 23 июн, Австралия - Исапания ● 26 июн, Жазоир - Россия

Жоаким Америко Гимараес Стадиони 1914 йилда қурилганидан буён икки бор қайта таъмирланган.

Куритибада ёғингарчилик тез-тез юз бериб тургани учун Байшада Аренаси томи Бразилияда биринчи бўлиб ёпилган.

Таом ва ичимликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Бразилия ўз ёнғоғи билан машҳур бўлиши мумкин, аммо Куритибада қайин ёнғоқлари ҳам бор

"Куритиба" сўзи тахминан "Қайин ёнғоқзор" деган маънони англатади.

Июн ва июл ойларида сизда "пинҳао" яъни қайин ёнғоғидан тайёрланган бир неча турдаги таомни танлаш имкони бўлади: қуруқ мевадан тортиб ширинликларгача, гуручдан тортиб шўрвагача.

Айниқса, қайин ёнғоғидан тайёрланган шўрвани татиб кўришни тавсия қиламиз.

Тунги ҳаёт

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Кечки сайрни эски шаҳар марказидаги муҳташам бинолар томошасидан бошланг

Куритиба тунги клубларида “каунтри” мусиқаси кенг тарқалган.

Ўрта табақа аҳоли яшовчи "Бател" даҳасида "Куритибанос" тарабхонаси ҳам маҳаллий аҳоли орасида катта шуҳратга эга.

Бу тарабхона стадиондан унча узоқ эмас.

Агар сайрни эртароқ бошламоқчи бўлсангиз, Ларго да Ордем тарихий маркази сиз истаган жой бўлиши мумкин.

Харид

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Қайин ёнғоқ: уни ейишмаса, ишлов беришади

Ёнғоқни рандалаш ғояси бир оз аҳмоқона туюлиши мумкинлигини биламиз, аммо хулоса чиқаришга шошилманг.

Маҳаллий аҳоли ёнғоқни чўпдан ўйишади ва шаҳарнинг турли устахоналарида сотувга қўйишади.

Бразилияда Шарқий Оврўпо сувенирларини сотиб олиш ноқулай бўлиши мумкин.

Аммо Куритиба украинларнинг бўялган тухумлари – "пессанка"ларга тўла.

Имкониятни бой берманг...