Гана сафида катта йўқотиш: Боатенг ва Мунтари жамоадан четлатилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Сўнгги янгилик жамоанинг Португалияга қарши ҳал қилувчи гуруҳ босқич саралаш беллашувларининг якуний тур учрашуви арафасида кузатилмоқда.

"G" гуруҳидан нимчорак финалига чиқувчи икки миллий терма жамоанинг тақдирини аниқлаб берувчи ўйинлар бугун 26 июн куни бўлиб ўтиши режаланган.

Хабарларга кўра, бунга икковлоннинг хулқ-атвори сабаб бўлган.

Ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳам Боатенг ва ҳам Мунтари Гана миллий терма жамоасининг энг сара футболчилари ҳисобланишади.

Кевин-Принс Боатенг Олмониянинг "Шальке 04" жамоасида тўп сурса, Салли Италиянинг номдор АС "Милан"и ярим ҳимоячиси саналади.

Аммо, Гана Футбол Уюшмасининг билдиришича, сўнгги учрашувнинг қанчалик муҳим эканига қарамай, икки юлдуз футболчисини "номаълум муддатга" жамоадан четлатишга қарор қилган.

Аён бўлишича, Боатенг "Миллий терма жамоанинг Макейодаги машғулотлари пайтида Бош мураббийи Жеймс Квеси Аппияни ҳақорат қилган".

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Салли Мунтари эса, "ҳеч бир сабабсиз ижроий қўмита аъзосига ташлангани учун" бу каби жазога лойиқ кўрилган.

Гана Футбол Уюшмасининг билдиришича, 29 ёшли ярим ҳимоячи билан боғлиқ ҳодиса шу ҳафта сешанба куни юз берган.

Асли олмониялик бўлган 27 яшар Боатенг эса, қилган ишидан "афсусда эмаслигини"ни айтмоқда, дейди уюшма.

Сўнгги янгилик Гана ҳукумати махсус учоқ билан Бразилияга ўйинчилари учун қўшимча $3 миллион АҚШ доллари мукофот пули юборишидан кун ўтиб ўртага чиқмоқда.

"Қора юлдузлар" Португалияга қарши пайшанба кунги ўйинларига қадар пуллари етиб келмаса, минг ҳал қилувчи бўлмайдими, майдонга тушмасликлари билан таҳдид қилишганди.

Гана миллий терма жамоаси жорий пайтда Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

Жамоа, агар, бугунги ўйинида Португалияни мағлуб этиб, гуруҳнинг иккинчи учрашувида АҚШ ёки Олмониядан бири енгилса ва тўплар нисбатидаги фарқ фойдаларига бўлса, улар бу каби имкониятга эга бўлишади.

Аммо икки юлдуз футболчисининг четлатилиши билан боғлиқ ҳодиса жамоанинг майдондаги имкониятларига жиддий таъсир қилиши ва Гана футболининг обрўсига катта доғ тушириши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ