Дидие Дрогба миллий жамоада энди ўйнамайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Дидие Дрогба ўз миллий жамоасида энди ўйнамаслигини билдирган

Чэлси ҳужумчиси Дидие Дрогба халқаро футболдан истеъфога чиқишини билдириб, энди ўз ватани Фил Суяги Соҳили миллий жамоасида ўйнамаслигини билдирган.

Бу мамлакат миллий жамоасида 105 ўйин ўйнаб 65 гол киритган Дрогба 12 йилдан сўнгги саккиз йил давомида жамоа сардори бўлган.

У уч карра Жаҳон биринчилигида қатнашган.

Дрогба Чэлси жамоасига ўтган ой Туркиянинг Галатасарой дамоасидан қайтиб келиб, бир йиллик шартномага қўл қўйган.

36 яшар футболчининг айтишича: "Мен саккиз йил давомида ўз миллий жамоамнинг сардори бўлиб бу жамоани жаҳон саҳнасига олиб чиққанимдан фахрланаман".