'Golden Foot' Андрес Иньестага насиб этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Испаниялик номдор футболчи ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритган биринчи "Барселона" ўйинчиси бўлди.

Бу мукофот ёши 28 ёшдан ошган юлдуз футболчига берилади.

'Golden Foot' мукофоти 2003 йилда таъсис этилган.

Бу йил ушбу мукофотга Андрес Иньестадан ташқари энг сўнгида яна 9 юлдуз футболчи даъвогарлик қилишганди.

Журналистлар эса, Криштиану Рональду ("Реал", Мадрид), Яя Туре ("Манчестер Сити"), Андреа Пирло ("Ювентус"), Мануэль Нойер ("Бавария"), Тьерри Анри ("Нью-Йорк Ред Буллс"), Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед"), Франк Рибери ("Бавария"), Тиаго Силва (ПСЖ) ва Марта ("Тюресе") орасидан устунликни Иньестага беришди.

Криштиану Рональду эса, амалдаги жаҳон ва Оврўпонинг энг зўр футболчиси саналади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Мукофотни топшириш маросими кеча душанба куни кечқурун Монакода бўлиб ўтди.

Якуний ғолиб эса, журналистлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ танланди.

Улар бу йилги мукофот соҳибини саралашда даъвогар футболчиларнинг эришган ютуқлари ва шахсиятларига эътибор беришди.

Минг юлдуз футболчи ва яхши инсон бўлмасин, футболчи бу мукофотни фақат бир маротаба қўлга кирита олади, холос.

Ғолиб совриндан ташқари Монако соҳилидаги "Чемпионлар хиёбони"да ўз оёқ изини ҳам эсдалик учун қолдиради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Испания миллий терма жамоаси таркибидаги юмушларидан халос бўлган Иньеста эса, бугун яна "Барса"даги машғулотларига қайтган.

Бу мавзуда батафсилроқ