Блаттер ФИФА президентлигидан истеъфо берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Халқаро Футбол Федерацияси - ФИФА президенти Зепп Блаттер истеъфо беришга қарор қилганини эълон этди.

Жаноб Блаттерга кўра, бунинг сабаби ФИФА боғлиқ коррупция можаросидир.

Энди халқаро ташкилот раҳбарини сайлаш учун навбатдан ташқари қурултой ўтказишга тўғри келади.

Унгача халқаро футбол федерацияси раҳбари вазифасини Зепп Блаттернинг ўзи ижро этиб туради.

29 май куни дунё мамлакатлари футбол ассоциациялари раҳбарлари иштирокида сайлов ўтказилган, бу сайловда жаноб Блаттер ғалаба қозонган эди.

Йозеф Блаттернинг ягона рақиби Иордания шаҳзодаси Али бўлган.

Овоз беришнинг биринчи турида кам овоз тўплаган шаҳзода Али ўз номзодини қайтариб олган эди.

Шу кунларда ФИФА ўз тарихидаги энг йирик коррупция можаросини бошдан кечирмоқда.

ФИФА қурултойидан икки кун олдин Швейцария полицияси пора олишда гумон қилинган халқаро ташкилотнинг етти мулозимини ҳибсга олган.

Можаро туфайли жаноб Блаттерни истеъфо беришга чақириқлар янграган, бироқ у яна ФИФА президентлигига ўз номзодини илгари сурган.

Кўплаб мамлакатлар футбол ассоциациялари Зепп Блаттер ФИФА президентлигига қайта сайланганидан норози бўлган эдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ