Россия футбол жамоаси мураббийси Фабио Капелло ишдан олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Россия футбол бўйича терма жамоасининг бош мураббийси Фабио Капелло истеъфога чиқарилган. Россия футбол уюшмасидан билдиришларича, Капелло билан тузилган шартнома "тарафлар розилиги" билан муддати тугашидан уч йил олдин тўхтатилмоқда.

Би-би-сининг рус хизмати мухбири Рафаэл Сааковнинг футбол уюшмасидан хабар беришича, уюшма Капеллога берилган товон пулининг миқдорини "махфий" дея ошкор қилмаяпти.

"Товон пулининг миқдорига боғлиқ масала махфий, аммо бу пул кўплар тасаввур қилганичалик катта эмас", - деди футбол уюшмаси расмийси Денис Рогачев матбуот анжуманида.

Айни дамда Р-Спорт агентлиги хабарига кўра, Капеллога 15 миллион евро ҳисобида товон тўланади.

Футбол уюшмасининг амалдаги президенти Никита Симоняннинг айтишича, Россия терма жамоасининг охирги уйинлари оммани норози қилган.

Ўтган ой жаноб Капелло уюшма унга икки ойдан бери маошини тўламаётганини айтганди.

Июнь охирида таниқли ўзбек тадбиркори Алишер Усмонов Капеллога бўлган қарзлар узилиши учун Россия футбол уюшмасига молиявий ёрдам ажратишини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio