Месси халқаро футболни тарк этади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Машҳур футболчи Лионель Месси 29 ёшида халқаро футбол билан хайрлашишга аҳд қилган.

У Аргентина миллий терма жамоаси сафида 113 марта майдонга тушган эди.

Мессининг бу қарорига миллий терма жамоасининг Америка Кубогидаги мағлубияти сабаб бўлгани айтилади.

Якшанба куни Чилига қарши финал учрашувда Кубокнинг тақдирини 11 метрлик пеналтилар ҳал қилди.

Лионел Месси ўз чекига тушган 11 метрлик жарима тўпини уролмади.

“Мен учун миллий жамоада ўйнаш хотима топди, мен қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим. Чемпион бўлмаслик эса алам қилар экан”, деб айтган Лионел Месси.

Месси La Ligaда 8 марта, Чемпионлар лигасида эса тўрт марта ғалаба қозонган эди.

Аммо халқаро миқёсда у 2008 йил Олимпия ўйинларида олтин медалга эришиш билан чекланган.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ