“Ўзбекистонда 60 даража иссиқ бўлса ҳам ишланади...”

Image caption "Ўзбекистонда иссиқ 60 даража бўлса ҳам ишланади..."

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги мамлакатда жазирама ҳаво шароитларида ишлашга оид расмий баёнотни эълон қилган.

Баёнотга кўра,июл ойида кузатилаётган юқори ҳаво ҳарорати туфайли вазирликка мурожаат қилган фуқароларнинг сони ортиб бормоқда.

"Улар шу каби об-ҳаво шароитида корхоналарда ишлаш тартибига ойдинлик киритишни сўрашмоқда", дейилади баёнотда.

Шунингдек, ҳужжатда меҳнатдан вақтинча озод этилганлар ва ёпиқ биноларда қайси ҳаво ҳароратида ишлаш ёки ишламасликка ойдинлик киритилган.

Бироқ шу кеча-кундузда юз минглаб деҳқонлар жазирама қуёш тиғи остида ғўза парвариши билан, кўп сондаги комбайнчилар ва тракторчилар ғаллани ўриб-йиғиб олиш, омборхонага етқазиб қўйиш ишлари билан бандлар.

Очиқ ҳаводаги жазирама остида ишлашга тўғри келаётган инсонлар бундай шароитда қандай йўл тутишлари керак?

Аксар Араб мамлакатларида ёз пайти иш соатлари расман эрталаб соат 6 дан туш соат 2 гача қилиб белгиланган.

Бундай тартиб Ўзбекистон ишчиларига, хусусан далаларда ишлаётган деҳқон ва фермерларга жорий этилиши керакми?

BBCUZBEK Facebook ва Одноклассникида ўқувчиларимиз қолдирган фикрлар:

(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда - таҳр.)

Бахром Абдурахимов : Авваломбор, Ўзбек матбуотидаги, Гидрометбюро деган об-хаво хақида лоф урувчилар ўзгаришлари керак! Яъниким, хеч бўлмаганида, табиат тақдим қилаётган об-хавони имкон қадар тўғри ва рост эълон қилиши керак! Ўзбекистон гидрометбюронинг таъкидлашича, хаво қанчалар жазирама бўлмасин, у 44 градусдан юқори бўлмайди ? Нега, ахир 45 даража иссиқдан анча-мунча юқори бўлаётганлиги, Худога ҳам сиз ва биз бандаларига ҳам аёнку ? БИЗНИНГ МАТБУОТИМИЗ, ТИЛЁҒЛАМАЛИК ҚИЛИШДАН ҚАЧОН ТЎХТАР ЭКАНЛАР ? Қачон, хеч қуриса, об хаво масаласида, тўғри гапни айтар эканлар ? Қачон, ёлғондан хазар қилишни ва халқдан уялишни ўрганар эканлар ? Агарким, биз мана шу саволларга жавоб топа билсак эди, ундан кейингина, қандай шароитда ва қай даражада ишлаш мумкинми ё йўқми -деган савол хақида қайғурсак дуруст бўлармиди ? Шуни ҳам унутмайликки, амалда иш жойларининг йўқлигини ва натижада оила боқиш учун инсонлар хар қандай шароитда ва даражада ҳам ишлашга рози эканлигини !? Агарда, иш бўлса-маош бўлса, хар қандай жазирамада ҳам, шахсан мен ўзим ҳам ишлашга рози бўлган бўлар эдим, ахир яшаш керак-ку .

Hayrullo Hayrullo: 60 градус бусаям ишлийди тепада утирганларни бу билан иши йук

Фахриддин Соли: Неча асрдан бери ўрта осиёликлар шундай шароитларда ишлаб келади. Хеч ким нолигани йўқ. Комбайинларда кондиционер ўрнатилган. Бир вақтлар янги олиб келинган комбайинларни хайдашни Британиядан келган комбайинчи мутахасислар ўргатган эди. Улар хам ёзни тиғида Қашқадарёда комбайинда ишлаганлар, хеч хам нолишмаган. Мен улар билан битта мехмонхонада яшаганман.

Fazliddin Makhmudov : Бу буғдой, пахта ва бошқа ишларни вақтида қилиш керак, бўлмаса ҳосилга путур етади. Шунча йиллардан бери ота-боболаримиз ишлаб келишган. Кейин биз Араб давлатлари қаторига кирмаймиз-ку?

Саламат Алланиязов: Далада ишлаетганларга иш соатини белгилаш шартмас. Улар узлари хохлашса эрталаб 5та хам ишлаши мумкин,иссик пайт дам олсахам булади.

Sayyora Zufarovna: Фикримизи ёзганимизда,дехконни иш вакти узгарадими?бунинг хеч иложи йок,буни хаммамиз биламиз ва билмасдан келамиз.

Рустам Рустамов: Ўзбек доим ишлайди 100% иссиқда хам жони тошдан дехқоннинг

Bobur Mirzaqulov: Тўғри, кунлар ҳаддан ташқари қизиб кетди, лекин дала ишларини тўхтатиб ҳам, камайтириб ҳам бўлмайди, шунинг учун бир бирига ёрдам бериб ишлаш керак.

Gulruh Shavkatjonovna: Деҳқонлар ҳам ўз қадрини билади, бировга ёрдам бериш йўқ, пул бор жойда ишлайверишади иссиқда ҳам… Пулни бераман деса мажбурдан ишлайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар