'Шортикда келсангиз ичкарига киритилмайсиз!'

Тошкент шаҳридаги поликлиника ва касалхоналарга калта шим-шортикларда кириш маҳаллий расмийлар томонидан тақиқланган.

Шаҳар поликлиникаларида бу ҳақида огоҳлантирувчи эслатмалар ўрнатилган.

Бундай "dress code" киритилиши сабаблари ноаниқ, лекин бу ҳолатдан аксарият шаҳарликлар мамнун эмас. Айниқса ҳаво ҳарорати шу кунларда +40 градус иссиқ бўлиб турган бир пайтда киритилган бундай янгилик ижтимоий тармоқларда турли баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Жумладан, Фейcбукдаги "Русские в Узбекистане" гуруҳи фойдаланувчиси Rustam Kamilov қуйидаги савол билан мурожат қилган: "Савол- агар мен ўзимни бетоб ҳис қилсам, касал бўлиб қолсам… кўчада эса ҳаво ҳарорати 41 градус. Нима қилишим керак?"

Фойдаланувчи Максим Леонидович унга жавобан: "Фақат костюм ва усти ёпиқ пойафзал кийиб кириш мумкин! Шим, калиш," дея ҳазил қилган.

Ишониш қийин бўлган ҳабар, лекин бундай "запрет"ларга кўниккан киши бунга ишонади айниқса фойдаланувчи Alexandra Muzika шарҳидан сўнг: "Яқинда фарзандим билан шошилинч тарзда биринчи ҳукумат поликлиникасига классик шортик кийиб борган эдим… пляжники эмас, калта ёки тор эмас… мени жанжал кўтармагунимча киритишмади.. йўлимни тўсиб турволишдия…даҳшат," дейди Alexandra Muzika.

Elena Prikhodko гапларига кўра, у бундай тўсиқни айланиб ўтишни осон йўлини топган: "Калта бўлмаган, джинс шортларда борган эдим. Менга кираверишда шорт кийиб кириш тақиқланган деб айтишти. Энди ҳар борганимда ўзим билан рўмол олиб боряпман. Кириш олдидан шортлар устидан ўраб ҳудди юбка кийгандак кириб кетавераман - ҳеч ким индамайди," деб ўз тажрибасини ўртоқлашади у.

"Шундай экан, эркакларни уйдан костюм, галстук аёларни эса узун кўйлакдан бошқа кийимда уйдан чиқишларини ман этиш керак. Шортларни ва бошқа енгил кийимларни фақат ҳорижга чиқаётганларга бериш керак," деб ёзади Maksim Savochkin.

Айрим фойдаланувчилар юқоридаги шарҳларга эътироз билдирганлар. Уларнинг фикрларича киши бораётган жойига қараб устбош кийиши керак.

Муҳаррам Абдуллаева: "Одамла аввал Ким эканлигимизни унутмайлик. Биза ўзбекмиза кийиниш одоби қонимизга сингиган. Эркакларимизга келсак ярашадиган ишни килишсадэээ", дея маслаҳат беради.

"Болтиқ бўйида жамоат жойларида шорт ва чўмилиш кийимларда юриш маън этилган. Бу ҳолатни тўғри деб ҳисоблайман. Ҳар бир устбош ўзининг кийиб бориладиган жойи бўлиши керак," дейди Yulduz Rakhimova.

Гульмира Мирсаидовага кўра, "Нима қипти? Ўзига яраша дресс код! Кишини ҳайрон қолдирадиган жойи йўқ."

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.