"Дунё": Паспортсиз ўзбеклар, Клинтон кампанияси ва туркий оҳанглар

Image caption "Дунё" дастурини BBC UZBEK нинг YouTube каналида томоша қилиб боринг

Мавзулар: Қирғизистон тан олмайдиган ўзбекистонлик келинлар...

Қирғизистон ва Ўзбекистон журналистлари олиб борган тадқиқотларга кўра, бугун Қирғизистонда 17 мингга яқин фуқаролиги йўқ инсон истиқомат қилади.

Улар орасида Қирғизистонга келин бўлиб тушган ўзбекистонликлар ҳам бор. Қирғизистонда бундай инсонларга кўмак берадиган қонун мавжуд эмас. Ўзбекистон ҳам уларга ёрдам бермайди.

Қирғизистон ва Ўзбекистондан журналистлар Ҳулкар Исамова ҳамда Умида Маниёзова Robert Bosch Stiftung, Fritt Ord Foundation, Thomson Reuters Foundation ҳомийлигида айни мавзуда ҳужжатли филм тайёрлашган.

Тожикистондаги фуқаролиги йўқ инсонлар ва ё ватан ичида беватанлар

Фуқаролиги йўқ инсонлар Тожикистонда ҳам кўпчиликни ташкил қилади. 1990 йиллардаги ички урушлар пайти мамлакатдан чиқиб кетган ва ўз вақтида қайта олмаган одамларнинг аксари ўз фуқаролигини тасдиқлата олмаган.

Улар депортация, жазолар ва жарималардан қўрқишади ва шу боис ўзларининг борликларини билинтирмай яшашни афзал кўрадилар.

АҚШ президентлигига сайловлар яқинлашаркан, Ҳиллари Клинтонни кимлар дастакламоқда?

Барак Обама Қўшма Штатлар президентлигига номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб нутқ сўзлади.

Филаделфияда ўтган Демократик партия қурултойида қилган чиқишида Обама Клинтон хонимнинг республикачи рақиби Доналд Трампдан кескин фарқ қилувчи сифатлари ҳақида гапирди.

Оврўпо бўйлаб таралаётган туркий оҳанглар...

TURKSOY - турк маданиятини дунёга ёйишни мақсад қилган халқаро ташкилот қошидаги мусиқа дастаси Оврўпо бўйлаб концертлар бермоқда.

Мазкур мусиқий чиқишлар ташкилот таркибидаги туркий тилли собиқ Шўро республикалари мустақилликка эришгани 25 йиллигига бағишланган.

"Дунё" дастурини BBC UZBEK нинг YouTube каналида томоша қилиб боринг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг