Ўзбекистонда олий ўқув юртларига тестлар бўлиб ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet

1 августда Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилди.

Имтиҳонлар эрталаб 8.30 да бошланган.

Маълумотлар кўрсатишича, бу йил Ўзбекистонда рекорд даражада- 663,2 минг абитуриент ўқишга ҳужжат топширган. Бу ҳар бир ўринга 10-12 киши тўғри келади деганидир. Жами 57,9 минг киши талаба бўлиш бахтига эришади.

Ҳар йилги тартибга кўра, 1 августда Ўзбекистонда барча мобил операторлар мижозларини соат 13.30 гача профилактика олиб борилиши муносабати билан SMS, MMS, WAP ва GPRS хизматлари ишламаслигидан огоҳлантирган.

Ушбу чоралар аслида тест синовлари пайти телефон алоқасидан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қилиниши айтилади.

Бироқ кўриладиган бундай чоралар имтиҳонларда рўй берадиган кўзбўямачиликлар, қонунбузарликларга порахўрликдан устун келиб чек қўйиши даргумон, дейди кузатувчилар.

Тошкентда жамоат транспорт қатнови одамларга қулайлик сифатида тонг саҳар 4.30 да йўлга қўйилган.

Баъзи абитуриентларнинг Би-би-сига айтишича, тест синовлари кучайтирилган назорат остида ўтказилган.

Хабарларга биноан, энг кўп ҳужжат Термез Давлат университетига топширилган. У ерда 37 минг 676 ёш талабаликка даъвогар ҳисобланади.

Абитуриентлар сони бўйича Қарши Давлат университети, Андижон Давлат университети, Тошкент Давлат Педагогика университетлари илғор.

Энг кам- 227 нафар абитуриент Миллий рақс ва хореография олий мактабига тўғри келган.

Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртлари президент тасдиқлаган квотага асосан бакалаврлик учун 57 минг 907 талаба қабул қилади. 2015 йилда 550 минг 291 абитуриент ҳужжат топширган эди.

Ўқишга кира олмаган ярим миллиондан кўп ёшларнинг тақдири нима кечиши, уларни ким иш билан таъминлаши ҳозирча муҳокама этилмаяпти.

Ўзбекистонда тест натижалари 15 августдан бошлаб эълон қилинади.

Би-би-си Ўзбекистондаги тест синовлари тўғрисида мустақил журналист Шодиёр Сайфнинг фикрларини сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
тест синовлари
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.