Ўзбекистонда олий таълим ва дипломнинг қиммати
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда олий ўқув юртини битирган ёшлар иш тополмасалар нима қиладилар?

Ўзбекистонда не машаққатлар ва кўп ҳолларда улкан молиявий сарфиятлар билан олий ўқув юртини битирган ёшлар ўз мутахассисликлари бўйича иш тополмасалар нима қиладилар?

Кўпларга маълумки, уларнинг ўнгида турган танловлардан бири Россияга йўл олиб, паст малакалаи ва балкида қора ишлар билан шуғулланиб, шунинг ортидан пул топиш.

Охирги 10 йилликда миллиононлаб Марказий осиёликлар, жумладан ўзбекистонликлар ҳам Россияга пул ишлаш илинжида йўл олганлар.

Улар орасида эса ўз ватанларида ҳам мамлакатнинг ривожи ва фаравонлигига ҳисса қўшишлари муҳим бўлган малакали, олий маълумотли мутахассилар бор.

Қўлида дипломи бўла туриб Россияда қора ёки паст малакали ишларни қилишга уларни ундаётган омиллар нима?

8 йилдан бери Россияда турли ишлар билан шуғулланиб келаётган, ўзи ҳам олий маълумотли филолог ва ҳозирда блогер Шуҳрат Шокирнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, бир неча йил аввал ўтказилган сўровлар натижалари Россиядаги меҳнат муҳожирлари орасида 17 фоизга яқини олий маълумотли мутахассислар эканини кўрсатган.

Улардан баъзилари ўз касблари бўйича ишлаётган бўлишлари мумкин, лекин аксари паст малакали ишлар билан машғуллар.

Сабаб эса ўз ватанларида касблари бўйича иш топа олмаганликлари ва маошларнинг етарли бўлмагани.

Лекин суҳбатдошимизнинг айтишича, шу ўринда ўзбекларда "орзу-ҳавас" дея юритилувчи серхаражат удамларнинг ҳам мавжудлиги хорижда даромадлироқ иш ўринларини қидиришга ундаётган омиллардан биридир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.