Ислом ва исроф
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ислом ва исроф

БМТ бир неча йил аввал Оврўпо давлатларида инсон истеъмоли учун ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг 40 фоизчаси чиқиндига чиқарилаётгани ҳақида огоҳлантирганди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва Агросаноат ташкилоти вакили Би-би-си билан суҳбатда исрофгарчилик муаммоси ҳам бадавлат ва ҳам ривожланган мамлакатларга хос эканлиги, аммо турли ривожланиш босқичида бўлган давлатлар учун муаммони келтириб чиқараётган сабаблар ҳам турлича эканлигини айтди.

Исломда исрофга муносабат салбий эканлиги маълум. Лекин шунга қарамай, аксар аҳолиси мусулмонлар бўлган мамлакатларда ҳам исрофгарчилик рўй бермоқда? Нима учун?

Ҳозирда Туркияда истиқомат қилаётган сиёсий фаол ва блогер Намоз Нормўминнинг айтишича, у ерда ҳам исрофгарчилик кенг тарқалган.

Маҳаллий матбуот хабарларида айтилишича, Туркия бўйлаб кунига 5 миллион дона нон чиқиндига ташланади.

Намоз Нормўминнинг айтишича, бундан ташқари замонавий яшаш тарзи, бошқалардан ортда қолмаслик уриниши нафақат озиқ-овқат, балки бошқа маҳсулот ва ашёларнинг ҳам исроф бўлишига олиб келмоқда.