Ўзбекистонликлар спортчилар ғалабасидан мамнун

Image caption Гимнастикачи Оксана Чусовитина фаолиятини давом эттирмоқчи.

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг асосий муҳокама мавзуси Рио олимпиадасида боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг олган олтин медали бўлмоқда.

Бугун Фейсбук, Инстаграм ва бошқа саҳифаларда иентернет фаоллар оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновнинг ғалабаси билан ҳам қутлаганлар.

Аксарият хабарларда Ҳасанбойнинг ғалабаси ўзбекистонликларда ғурур ҳиссини уйғотганлиги, у билан фахрланишларини ёзишган. Бошқа спортчиларга ҳам омадлар тилашган.

Бундан ташқари етти бор олимпия ўйинлари қатнашчиси гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг спорт фаолиятини тугатиш ниятида эмаслиги ҳақида хабарларга ҳам ўзбекистонликлар ўз муносабатларини билдиришган.

Podrobno.uzнинг TASS агентлигига таяниб берган хабарида Фейсбукда изоҳлар қолдирилган.

Сергей Наврузов: Балли! Инсон ёши улғайиши бу унинг бирор бир хислатларини йўқотилиши эъмас балки жисмонан ва аҳлоқан таррақий этиши ҳамдир, деб ёзади.

Uz24.uz нинг ТАСС агентлигига таяниб берган "41 Яшар Оксана Чусовитина фаолиятини давом эътиришни режалаштирмоқда" хабарига Фейсбук саҳифасидаги шарҳларни ўқиймиз.

Sahiba Ismail: Омад сенга ёр бўлсин Оксана! Сенга фаровонлик тилайман.

Gulnara Khodjaniyazova: Омад, баҳт, севги! деса, Шавкат Саломов: Баракалла. Ёшларга имкон бермас эканде. Зукко аёл. Сал кам момохон лекин салто сакраб тўймаган… сакрайверади, деб норози бўлган.

кун.уз сайтида Оксана Чусовитина: "Риодаги Олимпиада менинг фаолиятимда энг охиргиси дея олмайман" мақоласига Фейсбукда La Fleure D'espoire "Қойил ҳақиқий спортча ирода соҳибаси. Омад!"-деб тилак билдиради.

Muhiddin Bekchanov: Тахлаб ташанг ҳаммасини сестра.

O'rol Amirov: Иштаҳа овқатланиш вақтида келади...

Xurshid Dadamirzayev: Фақат омад тилимиза !!!

Akhmad Siddikov: Бўлди энди, ёшларга йўл бер Оксана, деб маслаҳат берган.

хабардор.уз сайтида Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди" мақоласига шарҳлар қолдирилмаган.

championat.asia.uzдаги Оксана Чусовитина: "Бу Олимпиада мен учун сўнггисими? Аниқ айта олмайман" хабарига қуйидаги шарҳлар бор:

NASAF BARIBIR NASAFDA: Мана бундай инсонлар хакида канча ёзсанг хам кам!

dosya buxarski: Оксанадан медал кутамиз!

Лола Каримова-Тилляева Фейсбукда : Азизлар, ўзбекистонлик гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпиададаги финал баҳсларида еттинчи ўринни эгаллаб, таяниб сакраш бўйича энг кучли спортчилар ўнталигига кирди.

Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон ва Олимпиада чемпиони унвонларига сазовор бўлган Оксана, мана 25 йилдан ошибдики, умрини катта спортга бағишлаб келмоқда.

Чусовитина - чинакам буюк спортчи! 41 ёшни қарши олган Оксана - еттинчи бора Олимпиада ўйинларида қатнашган илк гимнастикачи аёлдир.

Катта спортда эришган улкан муваффақиятлари билан Оксанани чин кўнгилдан қутлаймиз!

Дунё бўйлаб минглаб спортчилар ва оддий инсонларни илҳомлантирувчи Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида иштироки билан ёш билан боғлиқ стереотипларни йўққа чиқарди ва инсон иродаси қанчалар кучли эканини исботлади!

Табриклаймиз сизни, Оксана! -деган сўзлари бошқалар томонидан қувватланган.

Ilkhom Mirvaliyev: Ўзбек Спорт ва Маданият Вазирлиги чиройли тақдирласа керак.

Abduvahob Jaysanov: Оксанага катта раҳмат! Хамиша соғ бўлсин!

Baxrom Saliyev: Оксанага ўхшаган спортчиларимиз ватанимизда кўпаяверсин.

Shotemur Shoikromov: Оксана Чусовитина ҳам - Қаҳрамон! Майли, медал ололмади, лекин шу ёшида Олимпиада лицензиясини олиш катта шараф. У нафақат лицензия билан чекланиб қолди, балки ўз спорт турида финал босқичигача йетиб келди, яъни кучли саккизталикка кирди. Келажакда Оксана каби иродали, ҳеч қачон чекинмайдиган спортчиларимиз кўпайишидан умидворман, ҳамда умид қиламанки Оксана йетук мураббий бўлиб, бизга янги Олимпиада чемпионларини яратиб беради. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!

Самандар Қодиров: бу спортчи опани куллаб кувватлаш керак мухтарам Лола Тилляева, унга узингиз молиявий кумак бериб, спорт мактаби очишига амалий ёрдам курсатинг! ана шунда у аёл барча энергиясини махоратини ёш авлодга колдиради мухими натижа курсатади унинг шогирдлари эса Мамлакатни танитади деб умид киламиз.

ulugbekmilano Бу биз Узбек, халки учун юксак шараф.!

anvarsayfullaogli Faqat omad!

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.