'Ўзбекистон қаҳрамони' унвони берилди

Президент Ислом Каримов фармони билан Мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида тўрт киши "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони билан тақдирланган.

Президент фармони 23 августда матбуотда эълон қилинган.

«Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилсин», — дейилади фармонда.

Фармонга асосан, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» акциядорлик жамияти директори Курбанов Равшанбек Давлетович,

Боғот туманидаги «Боғот» фермер хўжалиги бошлиғи Ражабов Шарипбой,

Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари — «Ангрен - Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи Умматов Эркин Рахманович ва

Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси Шарапова Мухаббат Араповна "Ўзбекистон қаҳрамони" мукофотини олганлар.

Расмий маълумотга кўра, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилиши айтилган.

Бундан олдин "Ўзбекистон қаҳрамони" бўлганлар орасида таниқли жарроҳ Восит Воҳидович Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов, ёзувчи Тўлапберген Қаипбергенов, навоийшунос олима Суюма Ғаниевалар бор.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.