Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти суратларда

Ўзбекистонни 1989 йилдан бери бошқариб келган мамлакатнинг биринчи ва ягона президенти Ислом Каримов ҳаётда ва сиёсатда қандай из қолдирди?

Каримов

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Ислом Каримов- Ўзбекистоннинг биринчи ва ягона Президенти - собиқ иттифоқ республикасини 1989 йилдан бери бошқариб келди. Суратда Ислом Каримов ва Арманистоннинг биринчи президенти Левон Тер-Петросян. 1991 йил декабр.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

1991 йил марти, СССРни сақлаб қолиш бўйича референдумдан олдин. Каримов Ўзбекистон аҳолисини Совет Иттифоқи таркибида қолиш учун овоз беришга тарғиб қилди. 93 фоиздан ортиқ сайловчи Каримовнинг фикрини қувватлади. Бироқ бир неча ойдан кейин, 1991 йил августида, ГКЧПдан 10 кун ўтиб, Каримов Марказий Осиё раҳбарлари ичида биринчи бўлиб ўзининг республикаси мустақиллигини эълон қилди. Суратда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари президентлари Асқар Акаев, Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Кокчетав шаҳрида. 1993 йил август.

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи,

1998 йил май ойида Москвага сафари вақти Ислом Каримов собиқ шўро мамлакатлари раҳбарлари ичида биринчи бўлиб Россия президенти Борис Елцинга учинчи муддатга боришни таклиф қилди. Ельцин кейинчалик бу маслаҳатга амал қилмади. Суратда Борис Ельцин ва Ислом Каримов. 1998 йил октябр, Тошкент.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Ислом Каримовнинг минтақадаги бошқа энг узоқ муддатли раҳбар Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан муносабатлари унча ҳам силлиқ бўлмаган. Улар узоқ вақт минтақада етакчиликни қўлга олиш учун кураш олиб борган, деб қаралади. Бу курашда Каримов энг биринчи навбатда Ўзбек иқтисодининг абгор ҳолати билан енгилди. Каримов ва Назарбоев Қозоғистондаги "Чимбулоқ" курортида. 2001 йил январи.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон Конституцияси бир киши икки муддатдан ортиқ президент бўлишига имкон бермаса ҳам, Каримов мамлакатни 25 йил узлуксиз бошқарди. Бунга референдумлар орқасидан эришилди. Президент муддати бир неча марта узайтирилди. Сочида МДҲ давлатларининг норасмий учрашуви пайти. Бу раҳбарларнинг фақат иккитаси- Путин ва Назарбоев ҳозир қудратда қолди.Суратда чапдан ўнгга: Нурсултон Назарбоев, Леонид Кучма, Ислом Каримов, Владимир Воронин, Владимир Путин, Асқар Акаев.

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи,

Ислом Каримов ташқи сиёсатда турли қудрат кучлари орасида маҳоратини кўрсатди. 1994 йилда Ўзбекистон МДҲ давлатлари Коллектив хавфсизлик шарномаси ташкилотига кирди, бироқ 1999 йилда ундан чиқиб кетди. 2001 йилда Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди ва ўша йилнинг ўзида АҚШга ўзининг ҳудудида ҳарбий база очишга ижозат бериб, НАТОнинг Афғонистондаги амалиётларини қувватлади. АҚШ Мудофаа вазири Дональд Рамсфелд ва Ислом Каримов. 2001 йилда Каримов Хонобод базасидан АҚШга Афғонистондаги ҳарбий амалиётларида фойдаланишига рухсат берган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон президентининг рафиқаси Татьяна Акбаровна ҳақида кўп нарса маълум эмас. Айтилишича, Каримовнинг иккинчи оиласи бўлган Татьяна Акбаровна нафақага чиққунига қадар Ўзбекистон Фанлар Аккадемиясининг Экономика институтида катта илмий ходим бўлим ишлаган, иқтисод фанлари номзоди. Суратда эр-хотин Ҳиндистонга расмий сафар пайтида. 2011 йил май.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бир қанча муддат отасининг эҳтимолий меросхўри деб қаралган. TeliaSonera ширкатига боғлиқ тергов ишлари орқасидан уй қамоғига олинган. 2014 йилда Ўзбекистон Прокуратураси уни давлатдан 65 миллион долларни ўмарган жиноий гуруҳга алоқадорликда айблаган. Ҳозирда Гулнора Каримованинг қаердалиги номаълум. У отасининг дафн маросимида ҳам қатнашмаган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Ислом Каримов "Шарқ тароналари" фестивалида 2015 йил август, Самарқанд. Регистон майдони.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Табиий ресурсларга бой Ўзбекистон нефт ва газ экспорт қилади, пахта етиштириш бўйича дунёнинг йирик бешталигига киради. Олтин заҳиралари бўйича мамлакат дунёда тўртинчи ўринда, уни қазиб чиқариш бўйича тўққизинчи ҳисобланади. Бироқ Каримов даврида бизнес юрғизиш шароити ўта оғирлашди. Халқаро Transparency International нодавлат ташкилотининг ҳар йили чоп этадиган ҳисоботига кўра, Ўзбекистон коррупция даражаси бўйича дунёда 150 ўринда. Аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисмининг 10 фоизи хорижда, асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожирлигида. Суратда Ислом Каримов. 2015 йил, ноябр.

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи,

Тошкентдаги паннолардан бирида Каримов ва болалар акс этган. "Бизнинг фарзандларимиз биздан кўра кучли ва ақлли бўлишлари керак. Ва улар бахтли бўлишлари лозим!", деб ёзилган унда. 2016 йил, август.