Мактабларда ўқув йили Ислом Каримов хотираси билан бошланади

Фото муаллифлик ҳуқуқи UzA

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида ўқув йили мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган Хотира дарслари билан бошланади.

Олдинроқ Мустақиллик байрами муносабати билан таълим даргоҳларида ўқув йили ҳукумат қарорига асосан, 4 сентябрда бошланиши айтилганди.

Президент Ислом Каримов вафоти орқасидан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Халқ таълими вазирлигининг билдиришича, "Хотира дарсларида ўқувчиларга Президент Ислом Каримовнинг Ватан мустақиллиги, халқ озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, миллат олдидаги юксак хизматлари тўғрисида" сўзлаб берилади.

Маълумотларга кўра, янги ўқув йилида республикадаги қарийб 10 минг таълим муассасаларида 4 миллиондан ортиқ ўқувчи таҳсилни давом эттиради.

1 синфга борадиган 640 минг нафар 1 синф ўқувчиларига ўқув қуроллари солинган "Президент совғаси" тақдим этилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.